Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 5

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов

Скачать книгу

сени ёлғизлатиб қўймайди. Қаерда, ким билан қанча бирга бўлма, сени суянчиғинг бизмиз. Фақат ҳозир тузган режамизни аниқ, пишиқ-пухта қилиб бажариб берсанг бўлди… Ҳа, айтгандек, хотининг билан болаларингдан асло хавотир олма. Уларни тез орада Тошкентга кўчириб олиб келамиз. Уй, иш, таъминоти, хавфсизлиги бизнинг зиммамизда. Рафиқангга сени ўта муҳим топшириқ билан муддатсиз командировкага кетганлигингни ҳам тушунтириб қўямиз.

      Бу – республика Миллий хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари, генерал-лейтенант Азим Умаровичнинг гап тамом, энди ишга қаттиқ кириш, дегани эди.

      – Ишга қачон киришаман? – деб сўради Раҳмонали, генерал-лейтенант Азим Умаровичдан.

      – Ишни бошладим, деб ҳисоблайвер. Эрталаб пул, бошқа паспорт қўлингда бўлади. Ёдингда тут, индинга тонгги рейс билан самолётда Тошкентга Москвадан учиб келган бўласан. Қўлингга билетларингни эртага Мансуржон… Мансуржон Раҳимов беради. Операциянинг боришини ҳам Мансуржон кузатиб, менга шахсан ахборот бериб туради. Боғланиш йўлларини билиб олдинг, а? Сену биз бошлаган иш ўта махфийлиги сабаб, бу сирдан сен, мен ва Мансуржон хабардор, холос. Сен билан Мансуржон орқали боғланиб тураман, топшириқларни ҳам ундан оласан. Бошқа тирик жон билмаслиги керак… Индинга эрталаб Фарғонада бўласан. Ундан уёғига Наманган… Ҳа, яна тўданинг ичига кириб олишингдаги энг катта қуролинг, ҳали айтганимдек, Фарғонадаги “Болалар уйи”да бирга тарбияланган ўртоқларинг. Уларнинг иккиси Наманганда Бўтанинг ёнида юришибди. Сен учун Бўтага яхшигина тавсиянома беришларига ишонаман, – Азим Умарович шундай деб, аста мийиғида маъноли кулиб қўйди. – Фарғонадаги Толик, яъни Толибни топиб, Наманганга бошлаб бор. Ундан уёғи сенинг талантингга боғлиқ. Ўқишда нималарни ўзлаштирган, ўзингга сингдирган бўлсанг, Сурхондарёдаги ишда орттирган тажрибаларинг қўл келишига ишонаман. Аммо, билиб қўй, бир оғиз ножўя гап, ноўрин хатти-ҳаракат сенинг ҳаётингга нуқта қўйиши, операцияни барбод қилиши мумкин. Сен энди бўри қиёфасига киришинг керак, ўғлим!

      Ҳа, Раҳмонали, генерал-лейтенант Азим Умарович айтганидек, аллақачон бўри қиёфасига кирган эди.

* * *

      Фарғона заминига самолёт трапидан тушганида, ўзига таниш ва ёқимли ҳаводан симириб енгил тортди Раҳмонали. Бардам қадамлар билан мўъжазгина аэропорт биноси томон одимлар экан, тонгги хушбўй ҳаво димоғига атиргуллар исидек хуш ёқар, тобора кучғайратга тўлиб бораётганини дақиқа сайин сезиб борарди. Ўзига таниш кўчага чиқиб, марказга элтувчи биринчи автобусга ирғиб чиқди. Автобус жойидан жилди. Ана, механика заводи, ундан сўнг стадион, манави йўл бўйида ДОСААФ мактаби… Раҳмонали автобус ойнасидан атрофга назар ташлар экан, хаёлан ўзи билган бино, иншоотларни бир-бир хаёлидан ўтказган кўйи, Оқ ариқ қишлоғи томондан оқиб келувчи ариқдан ўтганларидан сўнг, азим чинорлар савлат тўкиб турган шаҳар кўчасига кирганида, беихтиёр энтикди. Намхуш ҳаво юзкўзларини ёқимли силаётганди. Юраги хапқириб, таниш кўчага меҳр билан боқди. Йўлакларда

Скачать книгу