Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 6
– Толикни биласанми? – деб сўради унинг қўлини қўйиб юбормай, имо-ишора билан. – Менга Толикни топиб бер. Мана шу ўн сўм сеники бўлади. Тушундингми?
Ўспирин йигитча, нотаниш одамнинг лаб қимирлатишидан нима демоқчи эканини тушунди шекилли, қўйиб юборилган кафтидаги пулни ўз чўнтагига аста солар экан: «Нега керак?» дегандек саволомуз қаради.
– Толик менинг ўртоғим, билдингми? – деб жавоб берганидан сўнг эса ўғри бола бошини хиёл чайқаб, «юр» дегандек имлади ва олдинда чаққон бозор оралаб кетди.
Бозордан чиқишиб, тор кўчага киришди. Юз метрлар юрганларидан сўнг, ланг очиқ темир дарвоза ёнида ўспирин тўхтади ва ҳовлини имлаб кўрсатди. Раҳмонали ўғри боланинг елкасига аста кафти билан қоқиб, миннатдорлик билдириб қўйди.
Ҳовли тўрисидаги сўрида уч-тўрт киши ўтиришибди. Раҳмонали ўша томон дадил кириб бораверди. Чоғроқ сўрида ўтирганларнинг бири «детдом»даги ўртоғи Толиб эди. Аввалига ким экан бу келаётган, деб саволомуз тикилиб турганлар орасидан бирдан Толиб сапчиб ўрнидан турди ва: «Рома!» деб қийқирворди. Қолганлар ҳам ўринларидан туришди. Толиб оёқ кийимини ҳам киймай, пайпоқчан намиққан ерга ирғиб тушди ва қучоқларини ёзиб Раҳмонали томон юрди.
– Рома, бормисан оғайни? Қайси шамоллар учирди?
– Сенинг шамолинг, Толик, сени шамолинг! Фарғонани соғиндим ахир!.. – Икки ўртоқ қучоқлашиб кўришди. Қолганлар бир сафга тизилишди.
– Оғайнилар, бу – ўртоғим Рома, яъни Раҳмонали. Мен сизларга кўп гапирганман-у, ўша йигит!.. Вей сеней, қаерларда эдинг, қани ўтир. Болалар, дарров, а, ул-бул топиштиринглар? Бундақанги кун ҳар куни ҳам бўлавермайди ахир!.. Энг қадрдон оғайним келди-я!..
Эрталабки учрашув пивохўрликдан бошланиб, кечки пайт «Фарғона» ресторанида тугади.
Ярим тунда Толибнинг дабдабали квартирасига кириб боришди. Иккиси ҳам ширакайф эди. «Фарғона» ресторанидаги ўтиришда қизу йигитлар, бир сўз билан айтганда, Толиб томонидан 90-йиллар бошида «Фарғонанинг жиноят олами гуллари» билан серҳашам базми-жамшид уюштирилган эди.
Эрталаб Раҳмонали Толиб билан «Чимён» чойхонасига чой ичгани боришди. Раҳмоналининг мақсади битта: Толибдан шу бугунги вазиятни тўлиқ билиб олиш ва у орқали Наманганга