Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев страница 4
Иймону инсофидан асло айрилмайдиган бечора оддий халқ тинмай меҳнат қилар, тер тўкар, заҳматли меҳнати билан бутун мамлакатни боқар эди. Бек-амирларнинг заррин ва кимхоб либослари, барча тантана-ю маросимлари, жамики маишатлари ана шу қадоқли қўлларнинг меҳнати туфайли эди.
***
Юрак, қалб, кўнгил яна нима деб аташ мумкин? Инсоннинг нақадар нафис, бебаҳо, буюк аъзоси, олам ичра мавжуд мўъжизаларнинг мўъжизаси. У тинимсиз улғаяди, тинмай камолот томон етаклайди. Унинг буюклиги шундаки ўзи хуш кўрган гўзалликни Сулаймон тахтига, Искандарнинг салтанатига алишмайди, бир қумурсқа тақдири ҳақида кўзидан ёш тўкиб, жаҳон ҳоқонининг зулмига қарши чиқмоғи мумкин. Нафис бир чечакнинг тебранишидан завқланиб олам бойлигига беписанд бўлиши мумкин, у табиатнинг нола ва фиғонини бехато эшитиб қалбсиз кишиларга насиб қилмайдиган энг яширин гўзалликларни илғай олади. Мумдай эриб, тинимсиз титраб турувчи бу жажжи мўъжиза асло енгилмайди, асло тобе бўлмайди. Ана шу мўъжиза ичида коинотнинг беҳисоб қанча-қанча ҳислатлари, бутун оламнинг акси, шакли, хоҳишлари мавжуд.Бўлажак авлодларимиз биз орзу қилганимиздек сифатли яшай олармиканлар, бизларнинг қилган хатоларимизни такрорламасликнинг иложини топа олармиканлар? Албатта топадилар, албатта биздан илғорроқ бўладилар, босқинчилик ҳам албатта барҳам топади. Тарихни кузатсак эди, асоратга тушмаган миллат асло топилмайди, лекин йўл қўйилган хатоликлардан тўғри хулоса чиқариб, уларни ҳеч қачон такрорламаслик лозим.
***
Ишнинг “кўзи”ни яхши билган Муҳаммад Содиқ, аста-секин қўли пул кўриб анчагина ер ва мулк эгасига айланиб олди. Серғайрат бу йигит деҳқончилик ишларини пухта билиши билан бошқалардан ажралиб турарди. Яқингинада ёлғиз меҳнат қилиб эрта-ю кеч тер тўккан бўлса бугун унинг ихтиёрида бир неча таноб ер ва бир қанча чоракорлари бор. Хўжалиги мустаҳкам, маблағи ҳам етарли. У кишиларга меҳрибон бўлиш билан бирга, қўли ҳам очиқ ва мурувватли йигит. Поччаси Муҳаммад Солиҳга айниқса оқибатли. Жиянларига ўз укасидек меҳрибон, жонкуяр. Мана жиянларини яна биттага кўпайганини эшитиб қувонганидан шаҳарга опасининг ҳовлиси томон жўнади. Аввал Каппон бозорига йўл олди, пулни аямай шойи қийиқ тўлгунича хилма-хил ноз-неъматларни харид қилди. У опасини хурсанд қилишни жуда хуш кўради. Шунинг учун ширмон нон, хандон писта ва ҳолваларни мўлроқ харид қилди. У шошилмай гавжум бозорни тарк этиб Янгу чорсу томонга бурилди. Муюлишдаги чойхонада нафасини ростлаб олиш учун бир чойнак чой чақирди, бир қанча фурсат дам олиб бўлганидан сўнг Ходабозор кўчаси томон юра бошлади. У Қўқоннинг гавжум кўчаларини томоша қилишни жуда хуш кўради, ҳар бир қадамда иштаҳани очадиган таомларнинг хушбўй ҳидлари димоққа урилади, ҳолвапаз, сомсапаз ва кабобпазлар “Келиб қолинг, гўшт куйди” деб бақир-чақир қиладиган ошпазлар, ҳар қадамда учрайдиган тиланчилар ўзига хос бир олам. Серқатнов кўчалардаги йўловчиларнинг