Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев страница 8

Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

бўламан?

      – Яхши бола бўлиб, айтганларимизни қилаверсангиз тез кунда катта йигитча бўласиз.

      – Кейин нима қиламан?

      – Кейин мадрасада ўқиб, илм оласиз. Жуда кўп ўқишингиз керак. Мен сизга жуда қизиқарли китоблар олиб бераман.

      – Уларда нималар ёзилган бўлади?

      – Ҳар хил қизиқарли эртаклар, ҳикоялар бўлади.

      – «Уч оғайни ботирлар» ҳам борми?

      – Албатта бор, сиз бу эртакни қаердан биласиз?

      – Домламиз айтиб берганлар.

      – Баракалла, домлангиз ўргатган нарсаларни эслаб қолишга ўрганинг.

      – Ўртоқларим билан ўйнаб келсам майлими?

      – Майли болам, ўйнаб келинг, фақат от аравалардан эҳтиёт бўлинг.

      Болаларга бўлган муносабат, ҳар бир даврнинг қиёфаси ва ўша давр кишиларининг меҳр-муҳаббатининг ўлчовидир. Ҳар қандай шароит имкониятдан келиб чиқади. Ўша даврнинг имконияти ўзига хос бўлиб баъзи бир соҳалар қашшоқ ва ночор эди. Ана шу сабабларга кўра қурилиш ва ободончилик ишлари суст ривожланган, кўчалар тор, ёзда тупроқ, қишда лой билан қопланган эди. Болаларнинг ўйнаб ҳордиқ чиқаришлари учун ҳеч қандай шароит йўқ. Бечора болакайлар шундай бўлишига қарамай ўзларига ўзлари шароит яратиб неча хил ўйинларни кашф қилишиб қувонишар, шўхлик қилиб яйрашар эди. Ўйинлар асосан қувлаш, яшин тўпалоқ, эшак минди, оқ терагу-кўк терак каби бўлиб, ўйинчоқларсиз бўларди, мавсумларнинг ўзгаришига қараб уларнинг турлари ўзгариб борарди. Баҳор палласида даста-чикалдак, камалак отиш, дўндирак ўйнаш, варрак учириш бўлса, куз чоғига бориб ёнғоқ ўйини, лаппак отиш кабилар авж олади, қиш палласида ланка тепиш, бир-бирларига эртак сўзлаб беришдан иборат бўлади. Убайдулла жуда хушчақчақ, соддадил бола бўлиб улғая бошлади. Лекин кўпгина ўйинларни тақиқлаб қўйишгани учун фақат томоша қилишдан нарига ўтолмасди. Отаси йиқилиб тушишидан қўрқиб томларга ва дарахтларга чиқишга рухсат бермайди, шунинг учун у қўйнига ғўра тўлдириб дарахтдан тушаётган, томда маза қилиб варрак учираётган болаларга қараб фақат ҳавас қиларди холос. Бошқа ўйинларга ҳар ҳолда қатнаша олади. Унинг ёшлиги пастқам уйлардан иборат унча кенг бўлмаган кўчаларда терлаб-пишиб ўйинқароқлик қилиш билан ўтди. Аста-секин ўйинларни тарк этиб, мутолаа ва отасининг касби маҳсидўзлик билан шуғуллана бошлади.

      ***

      Инсоният тарихига назар солсак, узоқ йиллар давомида диний низолар, дахшатли жанжаллар бўлганини гувоҳи бўламиз. Хўш нега шундай бўлган? Бунинг сабаби шундаки кўпгина одамлар чинакам эътиқод, чинакам гўзаллик нима эканини билмай, эътиқоднинг чин мохиятини тушунмай, ўрганмай ўзини диндор деб тушунади, яна бир тур кишилар динни ўз манфаатларига мослаш қайғуси билан ёки уни даромад манбаи деб тушунувчилар ҳам йўқ эмас. Бундай кишиларнинг аксарият кўпчилиги динга ёнгил – елпи қараган, саёз фикрли ва илмсиз одамлардир. Билимсизлик хардоим салбий хохишларнинг авж олишига етаклайди, айниқса очкўзлик, шухратпараслик, нафсни тиябилмаслик, худбинлик, хирсга берилиш

Скачать книгу