Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев страница 11
***
Маллахон тахтга ўрнашиб олгандан сўнг халққа берган ваъдаларини унутиб бутунлай тескари ишлар қилишга тушди, ўлпонларнинг турларини ўзгартирар, қаълаларни қайтариб олиш учун тинимсиз урушлар қилар, қийналиб кетган мазлум халқнинг ҳаёти янада оғирлашиб борар, натижада яна халқ эътирози, исён келтириб чиқарарди. Бунинг устига у ўта мутаассиб киши бўлиб, хилма-хил жазолар жорий қилган. Шароб ичган кишини таёқ билан савалатиб урдирар, намоз ўқимаган кишининг юзига қора суркаб эшакка тескари ўтиргизиб изза қилдирар, озгина эҳтиётсизлик қилган одамни сўйдириб юборар эди. Фитна уюштирган мухолифат ҳеч қандай қийинчиликсиз хон саройига бостириб киришиб Маллахонни ўша ернинг ўзида сўйиб юборишади.
Ўша даврда ёрқин юлдуз сифатида отилиб чиққан Алимқулалоҳида мавқега эга эди.
Қўқон хонларининг авлодидан бўлган Содиқбек, Хожибек ва Шоҳруҳларни хон тахтига даъвогарлик қилганлари учун мамлакатни бундай нозик даврларда бошқаришга зарарлари тегади деб, уларга тахтни ваъда қилиб Ўш шаҳрига алдаб чақиришади ва Алимқулнинг буйруғига биноан яширинча сўйиб юборишади. 1863 йилда Маллахоннинг ўғли Шоҳмуродни хон деб эълон қилишади. Бир йилгина хонлик лавозимида ўтирган Шоҳмуродхонни ҳам ўлдириб юборишади. Ҳеч қандай қаршиликсиз бўшаб қолган тахтга яна Худоёрхон ўтирди.
***
Алимқул Ватан осмонида пайдо бўлган ёрқин юлдуздек эди, омад ҳам ёпирилиб кела бошлади. У Туркия султонига мурожаат қилиб, ўз аскарларини 60 та замбарак ва милтиқлар билан қуроллантирди. Иқон атрофидаги бир неча жангларда ҳарбий ҳийла ишлатиб русларни бир неча марта енга олди. Унинг ғалабалари русларни чўчитиб юборди, беҳисоб жасур йигитларни очиқ майдонда енга олмасликларини билган ғанимлар ҳийла ишлатиш йўлларини қидира