Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев страница 9

Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

назар золимми, фозилми, бутун юрт унга тобе, энг ёмони шундаки у ўз умрини якунлаганидан сўнг, ўрнига унинг фарзанди келади. Фарзанди ким, неча ёшда, қобилияти қандай, хулқи қанақа, бунинг аҳамияти йўқ. Подшоҳнинг ўғли бўлгани учун у ҳам подшоҳ бўлади, юртнинг хўжайини бўлади. Борди-ю у гўдак бўлсачи ёки бироз тентакроқ бўлсачи, барибир подшоҳ зотидан бўлгани учун у ҳам подшоҳ бўлиши лозим. Бу нодонликларга қарши ҳеч ким эътироз қилмайди, гўё шундай бўлиши шартдек.

      Гўдак Худоёрхонни тахтга ўтиргизиб қўйиб, амалдаги хонликни ўзи бошқараётган Мусулмонқулга қарши бош кўтарган кучларнинг сони ошиб борар, чунки унга суянган қипчоқлар барча муҳим лавозимларни эгаллаб, ўзбекларга кун беришмас эди. Улар энг серҳосил ерларни ва яйловларни эгаллаб олишган, ўша даврдаги тирикчиликнинг энг асосий манбаи бўлган чорва ва деҳқончилик шуларнинг ихтиёрида эди. Улғая бошлаган Худоёрхонда тахтни мустақил бошқариш орзуси туғила бошлади, унинг атрофида Мусулмонқулга қарши кучлар жамланиб аста-секин куч йиға бошлади. Бир неча йиллик хуфиёна қилинган ишлар ўз самарасини берди. Ниҳоят Мусулмонқулнинг зўравонлиги барҳам топиб, ўзи асир олинди ва бир неча кундан сўнг уни халқниг кўз олдида қатл этишди. Халқ енгил нафас олди, янги умидлар, янги имкониятлар яратилган эди.

      Халқнинг ҳар қандай даврда қудратли кучи мавж уришдан тинмайди, қатламларининг қат-қатида ижод, илм, санъат аҳли беҳисобдир. Фидоий, донишмандлар, беқиёс гўзал кишилар ҳар доим етарли бўлади. Афсуски, «истеъдодли» нодонлар, худбинлар, очкўзлар ҳам. Соғлом ва бенуқсон бўлган халқ ана шундай «истеъдодли» нодонлар, беморлар касрига қолади. Улар баданга тушган куя мисоли халқнинг, миллатнинг бошига фақат кулфат келтирадилар, оддий халқ, оддий меҳнаткаш хўрланади, азоб чекади. Мусулмонқулнинг ҳалокати оддий кишиларнинг ҳаётини яхшилай олмайди. Зулм устига зулм, бузуқчилик устига бузуқчилик.

      Исён устига исён Худоёрхонни жуда толиқтириб юборди. Шимолий вилоятларни бирлаштириб алоҳида ўлка қилиб, унга ўзининг энг ишончли одамларидан бири бўлган Мирзо Аҳмадни ҳоким қилиб тайинлайди. Ўта шафқатсиз ва қаттиқўл бўлган Аҳмад халқ ичида қаҳр ва ғазаб уйғотади. 1857 йилда хонликнинг шимолий қисмида катта қўзғолон кўтарилади. Кимга суянишни билмаган хон қўзғолонни бостириш учун каттагина қўшинга бошлиқ қилиб ўз акаси Маллахонни тайинлайди. Узоқ йиллардан буён фурсат кутиб юрган Маллахон учун бу тахтни эгаллаш учун жуда қулай шароит эди. Худоёрхоннинг атрофидаги анчагина амалдорларни ўз томонига оғдириб олган Маллахон тезлик билан ишга киришади, биринчи бўлиб қўзғолон чиққан вилоятларнинг ўлпон (солиқ)ларини бекор қилади. Уларнинг раҳбарларига совға-саломлар юбориб алоҳида меҳр кўрсатади ва яна аллақанча тадбирлар ўтказиб қўзғолончиларнинг меҳрини қозонади. Маллахон катта қўшин ёнига исёнчиларни ҳам қўшиб Қўқонга юриш қилади. Аллақачон хиёнат йўлига кирган хон амалдорлари Маллахон томонга ўтиб кетадилар. Ёлғизланиб қолган Худоёрхон Бухорога қочиб жон сақлашдан

Скачать книгу