Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев страница 5

Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

ташлаяпти.

      – Шукур қилаверайлик, яхши кунларга ҳам етиб борсак ажаб эмас.

      – Қани ичкарига кирайлик, – деди Содиқбой поччасининг елкасига оҳистагина қўлини қўйиб. – Сизни соғиниб юрган эдим, озгина гурунглашиб ўтирамиз.

      – Сиз билан суҳбатлашиш мароқли, лекин бироз шошиб турибман.

      – Унақаси йўқ, ҳой аяси, – деди Муҳаммад Содиқ шошилиб. – Чой қўйиб юбор, дарров дастурхон туза.

      – Содиқжон, чойни бошқа сафар ичамиз.

      – Почча ҳар сафар шошиб келиб, шошиб кетасиз. Келинг энди озгина суҳбатлашайлик. Келинингиз нон ёпган, эрталаб эринмай туриб янги «ширава» қаймоқ олиб келганман. Ризқингиз қўшилган экан, бирга қаймоқлашамиз.

      – Қаймоқ танлашда сизга етадигани йўқ, буни биламан.

      – Атайлаб «Қаймоқли гузар»га бордим, у ернинг қаймоғи бошқача бўлади.

      – Хоннинг ўрдасидагилар ҳам ўша ердан қаймоқ олар эканлар.

      – Шунақа, харидорлар ҳам, сотувчилар ҳам ўша ерда жамланади, энг сифатли қаймоқни фақат ўша ердан топасиз.

      – Сизни меҳмондорчиликка айтгани келдим.

      – Э, шунақами?

      – Ҳа, янги чақалоқнинг туғилгани муносабати билан улфатларга биттазиёфат қилиб беришга ваъда берган эдим.

      – Жуда яхши, бизга нима хизмат бор, тортинмай айтаверинг.

      – Фақат ташриф буюрсангиз етарли.

      ***

      Адолат билан адолатсизликни, асл фарзандлари ким, ғанимлари ким фарқлай олмайдиган юрт қулликка маҳкумдир.

      Ҳар бир замоннинг ижобий ютуқлари бўлиши табиий ҳол, илм-фан, санъат, адабиёт, маданият, фалсафа каби соҳалар тинимсиз ривожланиб туради. Афсуски бу ютуқлар қатори аллақанча нуқсонлар ва иллатлар ҳам мавжуд бўлади.

      Даврнинг чинакам ўзгариши ана шу ютуқ ва нуқсонларга бўлган муносабатга боғлиқ. Кишилар ижобий ўзгаришларни тўғри фаҳмлаб, тараққиёт учун фойдали омилларни авайлаб, уларнинг яратувчиларини эъзозласа, ҳурмат қилиб рағбатлантирса бу жамият гуллаб-яшнаши шубҳасиз. Аксинча барча мўъжизакор соҳаларни йиғиштириб қўйиб хурофотга кетса, тараққиёт ожизланиб, маънавият касалланиб, адолат йўқолиб боради. Замонга боқ деганда, барчамиз энг илғор, энг замонавий ўзгаришлар ҳақида қайғуришимиз, гўзалликларни парвариш қилишимиз тушунилади.

      Аксинча нодонлик томонига ўтиб, манфаатимиз йўлидаги ютуқларни нобуд қилсак, бу замонга боққанимиз эмас, замонга хиёнат қилганимиз бўлади. Ҳаётга кўр-кўрона мослашиш, нима қулай бўлса ўшани ёқлаш, нодон кишиларнинг сафида бўлиш келажак олдидаги жиноятдир.

      Замона зайли билан дейишади одамлар. Менимча ҳар бир замоннинг ўз оқими бор дейишмоқчи бўлса керак, ана шу оқимга қараб, ҳеч қандай мулоҳаза қилмай одимловчи кишилар аксарият кўзлаган мақсадларига тез эришадилар, яхшиямки бу қулайликлардан барча бирдек фойдаланмайди, кимдир бу оқимга таъсир ўтказади, яна кимдир унга қарши ҳаракатланмоқчи бўлади. Бундай жараён тараққиётнинг негизидир. Замонга мослашиш, ҳаётга мослашиш

Скачать книгу