Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев страница 13

Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

деди Муҳаммад Солиҳ ўғлини эркалатиб.

      – Жуда, – деди у отасидан мамнун эканлигини айтиб.

      – Ҳайитликлар ҳам анчагина тушган бўлса керак?

      – Ҳа, мана пулларим, – деди у чўнтагини кўрсатиб.

      – Энди уйга қайтсак ҳам бўлар?

      Ота-болалар Хода бозоридан ўтиб Шайхон маҳалласига бурилишди, пешин намози яқинлашиб қолгани учун бироз шаҳдамроқ юришиб хонадонларига кириб кетишди.

      Мухаммад Солиҳ устига чопон ташлаб олишни ҳам унутиб жадаллаганича эшик томон отилди, хонадонига ташриф буюрган Азимхўжа эшонни кўриб, ўзини йўқотиб қўярли даражада хаяжонланиб кетди, “тушимми ўнгимми” деди у ичида. Нахотки шундай табаррук зот унинг кулбаи харобасига кириб келса. У зот энг там – там, бадавлат одамларникига ҳам боравермайдилар. Не – не бой – ю, бойваччалар, амалдору – уламолар, шуҳрати бутун юртга машҳур аслзодалар ҳам ул кишининг суҳбатига мушарраф бўлмайдилар.

      – 

      Хуш келибдилар, биз ғарибларнинг кулбаи вайронасига қадам ранжида қилганларидан бошимиз осмонга етди.

      – 

      Шундайми – деди у киши бироз сехрлироқ қараш қилиб – ғарибман деганда нимани эътиборга олдингиз?

      – 

      Камтарин қулингизни ҳартомонлама қўли юпқа, ночор бир банда эканлигимни айтмоқчи эдим, янглишган бўлсам узр Тақсир. Қадам ранжида қилганингиздан ховлиқиброқ қолдим чамаси.

      – 

      Қўлим юпқа, ўзим қашшоқ, кулбам вайрона дейишлик сиздек мўмин мусулмон учун муносиб гап эмас. Оллоҳнинг меҳр нури барча ерга бирдек тушади, Оллоҳ барча бандаларни тенг қилиб яратган, мукаммаллик йўлидаги одимлашлари билан кишилар аста – секин бир – бирларидан фарқланиб борадилар.

      – 

      Хазратимнинг бу пандларини қулоғимизга қуйиб оламиз.

      – 

      Бой бадавлатлик билан қашшоқлик нима эканини барча ҳам тўғри фарқлай олмайди. Молу – мулки бисёр бўлгани холда, баъзилар очкўзлиги билан қашшоқдир, бағри кенг, сахий қалб одамлар, молу – дунёси бўлмаса ҳам бадавлатдирлар.

      – 

      Жуда ибратли гап, асло ёдимиздан чиқармаймиз.

      – 

      Аслини олганда меҳнатсиз топилган молу – дунё нажосат, захарли илон, бевафо хотин каби, олтин – кумуш эса мисоли чаёндир. Лекин халолдан топиб – ҳақ ростга харж қилмоқ улуғликдир, савоб ва эзгулик йўлида сарфланган маблағ беқиёс гўзалликдир.

      – 

      Жуда мантиқли, жуда чиройли гап.

      – 

      Хайр майли, хадеб хикмат айтабериб сизни толиқтириб қўймай, хонадонингиз тинч, ўзингиз осойиштамисиз?

      – 

      Алхамдуллилоҳ.

      – 

      Убайдуллахон болакай ҳам катта бўлиб қолгандир.

      – 

      Худога

Скачать книгу