Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев страница 12

Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

ҳам шу фикрдаман дада, ҳали жуда кўп меҳнат қилишимга тўғри келади.

      – Баракалла, фикрларингиз анчагина етилиб қолибди. Яна бир гапим шуки, устозларингиз қатори атрофингиздаги ўртоқларингизга ҳам эътиборли бўлинг. Уларнинг ичидан ҳали олиму фозиллар етишиб чиқади. Кишиларга меҳр кўрсатиш билан бирга ҳалол яшишни мақсад қилиб олинг.

      – Айтганларингизни албатта бажараман дадажон.

      – Ундай бўлса сиздан кўнглим тўқ. Ўқишни давом эттириш ҳақидаги таклифимни ўйлаб кўрдингизми?

      – Ўйлашга ўйладим-у, лекин озгина…

      – Нима озгина, – деди ота хавотир олиб. – Ўқигингиз йўқми?

      – Ўқишни жуда-жуда хоҳлайману, лекин менсиз ёлғизланиб қоласиз деб қўрқаман, қолаверса меҳнат қилиб рўзғор ишларига қарашиб туришим лозим.

      – Ундай деманг, мени авайлайман деб ўқишни чала қилсангиз хафа бўламан. Шунча йил эплаб келган рўзғор ишларини буёғига ҳам бажара оламан.

      Аввалига эскича маҳалла мактабини битиргандан сўнг Убайдуллони Жоме мадрасасига ўқишга беришди. Хушрўй, хушчақчақ, соғлом бўлиб етила бошлаган Убайдулло илмга жуда чанқоқ, зеҳни ўткир, ўта тиришқоқ эди. Олган сабоқларини жуда тез ўзлаштириш билан бирга, шеърий китоблар ва достонларни севиб ўқир, айниқса Алишер Навоий, Фузулий, Машраб каби шоирларнинг ғазалларини ёдлаб олар, ўзи ҳам шеър машқ қилар, тинимсиз қилинган мутоала унинг табиий ўткир зеҳни билан қовушиб, ойма-ой, кунма-кун улғайишини тезлаштирар, ёқимли хулқи, табиатан тўғрисўзлиги эса маҳалла-кўй, атрофидаги одамларнинг меҳрини қозонишига сабаб бўларди.

      27***

      Худоёрхон яна омадсизликка учради. 1863 йилда Алимқул Маллахоннинг ўғли Султон Саидхонни Қўқон хони деб эълон қилди. Султон Саидхон ҳам фитналарга дош беролмай 1865 йилда Бухорога қочди. Ўзи нима гаплигини ҳам яхши тушунолмай тахтга ўтирган Худойқулихонга хонлик курсиси атиги тўрт кун насиб қилди. Номаълум кишилар уни ҳам сарой ичида сўйиб кетдилар. Ҳеч қандай қаршиликсиз бўшаб қолган тахтга яна Худоёрхон ўтирди.

      ***

      Муҳаммад Солиҳнинг юраги зирқираб оғрир, кўзида ёш бўлмаса ҳам дили куюниб йиғлар, таърифлаб бўлмайдиган оғриқ ичини тирнар эди. Бир эмас, бирин-кетин икки боласидан айрилди. Фарзанд доғи оғир бўлар экан, ҳеч кимнинг бошига тушмасин бундай кўргилик. Бунча ҳам бу умрнинг қувончидан кўра қайғуси кўп экан, қайғудан ҳоли яшаган одам бормикин бу оламда. У ўғли Убайдуллонинг кириб келишидан сесканиб, худди уйқудан уйғонган одамдек ўзига келди. «Шукур қилиш керак» пичирлади секингина ичида, ахир олдида яна бир ўғли бор-ку, Парвардигор ўзи берган нарсасини хоҳлаган чоғида қайтиб олаверади, сабаби ҳам ўзига маълум. Ана бу олдидагисининг умри узоқ бўлсин, Оллоҳ уни ўзи асрасин.

      – Дада ҳайитлик берасизми? – деди Убайдулло тим қора ёқимтой кўзларини отасига қадаб.

      – Албатта болажоним, айлантиргани ҳам олиб чиқаман.

      – Раҳмат дада, қаерларга борамиз?

      – Кўчаларни

Скачать книгу