Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев страница 14

Мавлоно Завқий - Хамидулла Абдуллаев

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Турсам бу сахар олама хуш ис Сочилибдур,

      Билдимки, чаманда гулираъно очилибдур.

      Ушбу гўзал мисралар шоир Низомий Хўқандийникидир. Саъдийи Соний хазрат баъзан мадрасаларга ташриб буюриб диний мавзуларда жуда мазмунли сухбатлар ўтказиб турардилар.

      Ирфон – Оллохшунослик илми, Оллохни билиш тўғрисидаги илмдир. Тариқат – тасаввуф йўли бўлиб, кўнгилни соф тутмоқ, нафс хохишидан асранмоқ, хиёнаткор кимсадан йироқ юрмоқ, хақиқат улуми бирла баланд мартаба топмоқ, хақиқатга вафо бажо келтирмоқ, хазрати пайғамбар алайхи васаллам шариатига мутоибат килмоқдир.

      Иккинчи – Суфий қилғон амални Худодин ўзга киши билмасин. Хеч нимарсанг сенинг мулкинг бўлмағай ва сен ҳам хеч нимарсанинг мулки бўлмағайсан.

      Учинчи – тариқатга, тасаввуфга кирувчи мурид, пири муршид мукаммалга ўзини солиб, пири комил сухбатига ўзини уриб унга қўл бериши шарт.

      Туртинчи – суннатнинг хукмларида ўзини тўхтатмоқ, зохир ва ботинда ихлос қилмоқдир. Таомни оз емак ва худойи таоло бирла ором олмоқ сабру – қаноатли бўлмоқ.

      Орифлик Худони танимакдир. Худони танимак, фикр қилмак ва тўла кўнгилли бўлмакдир.

      Тасаввуфда нафснинг “Аммора”, “лаввома”, “мулхама”, “муюминна”, “Розия”, “марзим”, “софим” каби турлари бор. Наж, инсон озгина бўш келса уни чалғитиб гумроҳликка олиб боради. шунинг учун ҳам унга қул бўлмаслик, уни жиловлаш, қаноат машақатига чидаш, бировнинг маломатини кўтаришдир. Бундай сифатлар чин толибларнинг бурчидир.

      Бешинчидан яна бир вазифа шулки суфий – шариатда комил, тариқат, маърифат ва хақиқатларда мукаммал, фидокор, собит ҳамда барқарор бўлмоғи лозим. Яна Тасаввуфнинг барчаси одоб ва покликдир. Шубҳали таомдан хазар қилиб, халол луқма ейиш улуғ фазиладлардан биридир.

      Тариқатнинг қирқта мақоми бордир, шундан ўнтаси шариатда, ўнтаси тариқатда, ўнтаси маърифат ва яна ўнтаси хақиқатдир. Хақиқатдаги ўнта мақом қўидагилар: Хоки рох (туфроқ каби) камтар бўлмоқ, яхши ёмонни танимоқ, бор луқмага қаноат қилмоқ, луқмасини бировларга инъом қилмоқ, бирор кимсага озор бермаслик, фақирлигига мункир бўлмаслик, сайри сулук қилмоқ, ҳар кимдан ҳақиқат сиррини сақламоқ, шариат, тариқат ва маърифат аҳкомини билмоқ, шариат, тариқат, маърифат ахкомига амал қилмоқ.

      Қувонганидан ўзини йўқотиб қўяёзган Муҳаммад Солиҳ Азимхўжа эшон билан анча фурсат суҳбатлашиб ўтирди. Эшон ортиқча такаллуфга қаршилик қилиб, бир чойнак чой билан кифояланди. Бу улуғ зотнинг камтарлиги, ширин ва мазмунли суҳбати Муҳаммад Солиҳни сеҳрлаб қўйган эди.

      ***

      Хукмронлар келиб кетаберадилар, қудратли ҳалқ эса бир маромда одимлайберади, тубанликка асло юз тутмайди, фақат хукмронларни ё алқайди ёки қарғайди холос. Хаддиларидан ошган хукмронлар ярим оч, ярим юпун одамлар ҳақида қайғуриш ўрнига, Кимхобу – атласларга буркинишар, олтину – кумуш тўплашар, айшу – ишратдан бўшамай, дабдабали хаёт учун қайғуришар, шундоқ ҳам етарлигидан ортиқ бўлган бойликларини яна ҳам купайтириш учун тиришар эдилар. Улар шу даражада ахмоқликлар қилишар эдики, хатто ит ва мушукларини ҳам кумуш – олтин тақинчоқлар билан безатишар, шухратпарастлик йўлида хохлаган

Скачать книгу