Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик…. Жавлон Жўраев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик… - Жавлон Жўраев страница 4

Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик… - Жавлон Жўраев

Скачать книгу

бутун бир кутубхоналарни бармоғимиздек келадиган ускунага солиб юрса бўлади. Ўзимизда борини ўзимизда оляпмиз – ўзимизда йўғини замон имкон бергани учун чет элларга бориб эгаллаб келяпмиз. Хуллас, замон талабидаги моддий билимларни эгаллаяпмиз.

      Аммо бу билимлар, ўз таърифига кўра моддий дунёни бойитишга хизмат қилади. Иқтисодчи миллатнинг моддий бойликларини кўпайтириш сирларини ўрганяпти, мухандис моддий жиҳоз ва ускуналар яратяпти, меъмор моддий бинолар қуряпти. Тиббиёт сирларини ўрганиб, жисмоний соғлигимизни мустаҳкамлаяпмиз – кимё ва физика орқали моддий дунё сирларини кашф этяпмиз.

      Бироқ маънавий билимлар ҳақида ҳам шу даражада қайғуряпмизми? Маънавий билим учун дунё кезяпмизми? Илм учун ҳаётнинг бошқа фароғатларидан кечяпмизми? Талаб ва таклиф, элементар зарралар, шифобахш гиёҳлар ҳақидаги билимларга чанқоқмиз – инсонийлик, бунёдкорлик, ватанпарварлик каби хислатларга эга бўлишга етарлича ошиқяпмизми?

      Албатта, билимга ўчлик қатори, илмга чанқоқлик ҳам ҳар замонда бўлган – ҳозир ҳам бор. Лекин моддият ортидан қувиб, маънавият кўп ҳолларда қаровсиз қолиб кетяпти. Боғимизнинг кўркини очиб тургани гуллар экиладиган жойга ҳам моддий фойда келтирадиган мевали дарахт экиб ташлаяпмиз.

      Моддият ва маънавият ҳақида бир сирни очайми? Маънавий дунё бирламчи, моддий дунё эса иккиламчидир. Аслида, бу сир эмас – фалсафада идеализм ғояси айнан шу фикрни илгари суради. Сизнинг маънавий дунёйингиз қанча юксак ва мустаҳкам бўлса – моддий дунёйингиз ҳам шунга монанд бой ва сурурли бўлади. Бу таъкидни қанчалик тўғри тушунишингиз шахсий кучингиз даражасига боғлиқ.

      Хўш, илм тақчиллигини нима келтириб чиқаради? Ҳар замонда илм тарқалиши ва одамларнинг маънавий юксалишига жахолат тўсқинлик қилган. Бу ақл тимсолида бизда яшайдиган шайтоннинг инсон манфатига қарши қўллайдиган энг тубан қуроли.

      Жахолат – моддий билимлар тақчиллиги эмас. Моддий билимлар етишмаса – саводсизлик келиб чиқади. Бундан одам ва жамият моддий зарар кўради, холос. Аммо жахолат – бу маънавий билимлар, яъни илм тақчиллигидир. Бунинг оқибатида одам ва жамиятнинг маънавий соғломлигига зарар етади. Саводсизликдан кўрилган моддий талофатни бартараф этиш нисбатан осон – аммо маънавий йўқотишнинг ўрнини тўлдиришга кўп вақт ва куч керак бўлади.

      Илм олишни истамаслик, илмнинг асл баҳоси ва аҳамятини тўла англамаслик, билимни илмдан устун қўйиш кабилар жахолатнинг аломатлари. Кўпчилик тўлақонли бахтли ҳаёт учун кучли ва кенг қамровли билимларнинг ўзи кифоя деб ҳисоблайди. Лекин, гап шундаки, билим қанча кўп бўлмасин, уни керакли ўзанга солиб турадиган илм тақчиллиги моддий билимлардан олиш мумкин бўлган самарани туширади.

      Жахолат – ўзидан кўпайиш хусусиятига эга. У одам атрофидаги жараёнларни сергак баҳолай олмаслигига сабаб бўлибгина қолмай, одамнинг шахсий ўсишига хизмат қилиши мумкин бўлган илмларни ундан нари тутишга интилади.

      Айнан шунинг таъсирида биз илм манбаининг

Скачать книгу