Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик…. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик… - Жавлон Жўраев страница 7
Одамнинг асл табиати уч хил сабабга кўра юзага чиқиши мумкин. Биринчиси – ўлим ҳавфи: одам ўлим билан юзмаюз келганда ақл бошқарувидан айрилади. Бунда одам онгига табиат киритиб қўйган дастурлар одамни ҳавфли вазиятдан омон олиб чиқиб кетиш учун ақлни атайлаб «ўчириб» қўядилар – ўлим ҳавфи туғилган ҳолда ақлга фикр ўйинини давом эттиришга имкон берилса, тана вақтида керакли ҳаракатларни бажаришга улгурмай қолиши мумкин. Ўлим билан юзмаюз келган ҳар қандай одам бу лаҳзани «фикрсизлик» ҳолати деб атайди – диққатни бир фикрга қаратиб турувчи ақл чекингач, бирданига ҳамма хотиралар диққат доирасига кириб қолади ва одамга ҳудди бутун умри кўз олдидан ўтгандек туюлади.
Катта ҳавф таъсирида ақл бошқарувни қўйиб юборган ана шу ҳолатда одамнинг асл шахсияти намоён бўлади. Кучли шахс бунда бошқача, ожиз одам мутлақо бошқача йўл тутади. Ваҳоланки, кучли шахсият эгаси бутун умри давомида ақлининг гапига ишониб, ўзини ожиз деб билган бўлиши, ожиз шахсият эгаси эса ўзи ҳақида асоссиз юқори фикрларга бориб юрган бўлиши мумкин.
Одамни ақл ҳукмидан озод этиб, унинг асл табиатини намоён қиладиган иккинчи ҳолат – бу чин севгидир. Бу кўпчилигимиз севги деб биладиган, аслида эса кўнгил эмас ақлнинг буйруғи билан юзага келган тобеълик муносабати эмас – айнан ҳақиқий табиий севги бўлиши лозим. Ана шундай соф муҳаббат одам шахсиятини ақл таъсиридан олиб чиқиб кета олади. Шунда севиб қолган одам мутлақо бошқача табиат эгаси экани юзага чиқади. Севги таъсирида одамларнинг кескин ўзгариши ана шундан. Зўравон кўча безориси бўлиб юрган йигит севиб қолса – у аслида жуда кўнгилчанг ва раҳмдил романтик экани ошкор бўлади.
Ақлнинг сунъий шахсиятини эмас, табиат берган асл шахсиятни таниб олишнинг яна бир йўли – шахсий ривожланишда анча илгарилаб, ақл таъсиридан чиқиш учун етарлича аҳд кучи жамлашдир. Бунда эркинликка ўлим ҳавфи ёки севги қудрати турткиси билан эмас, меҳнат-шижоат билан эришилади. Одам сергак ҳаёт кечириб, ўз шахсиятини мустаҳкамлаб боради ва бир кун келиб ўзида ақл тазийқидан озод бўлишга етарли куч топа билади. Тўғри, бу ўлим ҳавфи ёки севги иштирок этган ҳолатдагидек тез содир бўлмайди – бунга кўп йиллар кетиши мумкин. Лекин бу усулда эришилган эркинлик узоқ муддатли, агар сергаклик йўқотилмаса – доимий бўлади. Ўлим ҳавфидан келган эркинлик шу ҳавф бартараф бўлиши билан одатда барҳам топади ва ақл қайта ўз ўрнини эгаллайди. Севгида ҳам шундай – севган одамга нисбатан кўнгил совуши билан, муҳаббатнинг эркинлик ато этувчи кучи йўқолади ва саҳнага яна ақл чиқиб келади. Қалб эса нобуд бўлган ишқнинг азасини тутиб, парда ортига чиқиб кетади.
Ақл сиз учун яратган сохта шахсиятни сизга рол қилиб бириктириб қўяди. Бу ролдаги қаҳрамон бахтли ёки бахтсиз, кучли ёки ожиз, муҳим ёки қадрсиз бўлиши мумкин. Бу рол сизга