ДАВЛАТ. УРФОН ОТАЖОН

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ДАВЛАТ - УРФОН ОТАЖОН страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
ДАВЛАТ - УРФОН ОТАЖОН

Скачать книгу

охиргисига їєшилган бєлардим.

      – Нодончи? У билимдон ва бошїа бир нодонга нисбатан бир хил равишда кєпрої нарсага даъво їилмайдими?

      – Балки шундайдир.

      – Билимдон, донишманд одамми?

      – Шундай деб єйлайман.

      – Донишманд одам фазилатлар соіибими?

      – Шундай.

      – Демак, фазилатлар соіиби бєлган одам ва бунинг устига у донишманд іам бєлса, єзига єхшашга нисбатан кєпрої нарсага даъво їилмайди, у фаїат унга єхшамаган, унга їарама-їарши бєлганга нисбатан буни даъво їилади.

      – Шундайлиги аниї.

      – Демак Фрасимах, бизда адолатсиз одам унга єхшашга нисбатан іам, єхшамаганга нисбатан іам кєпрої нарсага даъво їилади. Ёки сен бундай демаганмидинг?

      – Іа, шундай.

      – Адолатли одам эса, унга єхшашга нисбатан кєпрої нарсага даъво їилмайди, унга єхшамаганга нисбатан даъво їилади.

      – Іа, шундай.

      – Бундан келиб чиїадики, адолатли одам донишманд ва эътиборли одамга єхшашдир, адолатсиз одам эса – ёмон ва жоіил одамга єхшашдир.

      – Шундайга єхшайди.

      – Аммо биз, ким кимга єхшаса, єзи іам єшандайлигини тан олган эдик.

      – Тан олгандик.

      – Демак, адолатли одам – эътиборга лойиї, иззатли ва донишманд одам, адолатсиз эса – жоіил ва нолойикдир.

      Гарчи Фрасимах бунга їєшилган бєлсада, мен іозир баён їилганимдек осонликча їєшилмади, зєрўа, унча хоіламай їєшилди. У анчагина терлаб кетди, бунинг устига суібат ёзда бєлаётганди. Мен шунда, іатто Фрасимах іам іижолат чекиб їизарганини биринчи марта кєрдим.

      Биз иккимиз, адолат – бу яхшилик ва донишмандлик, адолатсизлик эса – ёмонлик ва жоіиллик эканлигини тан олганимиздан кейин, мен бундай дедим:

      – Шундай бєлаїолсин. Шундайлиги аниїланди деб іисоблайлик. Аммо биз адолатсизликни їудратли деган эди. Ёки ёдингдан кєтариладими Фрасимах?

      – Ёдимда. Аммо іозир сен тасдиїлаган нарсага їаноат іосил їиладими ва шу муносабат билан бир гапим бор. Зеро, агар мен буни айтсам, ишончим комилки сен буни сафсата деб атайсан. Шунинг учун ё мен хоілаган нарсани айтишга имкон бер, ёки менга саволлар бер, мен эса сенга худди эртак айтаётган каапирларга жавоб бергандай гоі тасдиїлаб, гоі инкор этиб бош чайїайман.

      – Фаїат єз фикрингга їарши турма.

      – Іаракат їиламан, менга сєз бермадингми, демак мендан кєнглинг тєї. Мендан яна нима истайсан?

      – Зевс билан їасам ичаман, іеч нарса истамайман. Агар сен бундай їилсанг – сени ишинг, мен эса сенга савол бераман.

      – Беравер.

      – Бизнинг мулоіазамиз тартибли бєлиши учун яїиндагина сєраганим іаїида сєрайман, яъни: адолат адолатсизликка їандай муносабатда бєлади? Зеро, сал олдинрої, адолатсизлик адолатдан їудратлирої ва кучлирої деб айтилганди. Энди эса, ростики адолат – донишмандлик ва эзгулик, яхшилик экан, мен єйлайманки, адолатсизлик жоіилликнинг єзи бєлганидан, адолат адолатсизликдан кучлироїлиги ошкор бєлиши осондир. Буни іар ким іам тушунади.

Скачать книгу