Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров

Скачать книгу

очиб, “куёв”ни машинадан туширди. Қўлига каттакон тугун тутқазди.

      – Манови тўйдан егулик. Обориб ўртоқларинг билан баҳам кўрасан. Эгнингдаги костюм-шим, кўйлак, туфли – ҳаммаси сенга совға. Ўзингнинг ҳақиқий тўйингда киярсан, насиб этса. Ҳозир анови машина сени ижарахонангга обориб қўяди. Аммо-лекин манови… воқеа ҳақида ҳеч кимга, ҳеч қачон чурқ этмайсан. Акс ҳолда ернинг тагидан бўлса ҳам топиб, тилингни суғуриб оламан. Тушунарлими?

      – Тушундим, ака, – деди йигит. Кейин негадир кулди. – Шундай бўлишини билардим, – деди. Қўшоқбой бу гапни тушунмади.

      – У ёғи сенинг ишинг эмас, билдингми?

      Қўшоқбой йигитни четда турган машинага чиқариб, ҳайдовчига тайинлади:

      – Эски шаҳарга, Карвонсарой маҳалласига, айтган уйигача олиб бориб қўй!

      – Хўп, – деди ҳайдовчи.

      Қўшоқбой Лайло ўтирган машина ҳайдовчиси ёнига ўтириб, уни Миртожибойнинг қўрғони сари ҳайдаттирди. Миртожи аллақачон келиб, ҳовлида тамаки тутатиб ўтирган экан.

      – Каллангизга қойил хўжайин, – деди у. – Шундай мураккаб вазиятдан чиқиб кетдингиз-а!

      – Вазиятларнинг энг мураккаби ҳали олдинда, – деди Миртожи.

* * *

      – Сизни телефонга сўрашяпти, – деди ичкаридан чиққан йигитлардан бири Миртожига гўшакни узатар экан.

      – Ким? Сўрадингми кимлигини?

      – Отабой Шавқиев.

      – Нима дер экан шу топда. Бер-чи…

      Миртожи гўшакни қулоғига тутди.

      – Ассалому алайкум, қадрдон ҳамюртим, – деган овоз эшитилди гўшакдан. – Аввало, тўйлар муборак!

      – Раҳмат, раҳмат ака…

      – Муҳим бир сабаб туфайли бориб иштирок эта олмадим, узр. Аммо совғасига қарздормиз.

      – Раҳмат ака. Шу табригингиздан ҳам бошим осмонга етди. Келмасангиз ҳам, келгандай бўлдингиз.

      – Аслида мен ҳаммадан олдин бориб, ёнингизда туришим, бирон зарурат ёки муаммо чиқса, ҳал этишим, хуллас, қамишдан бел боғлаб, хизмат қилишим зарур эди. Дарвоқе, ҳеч қанақа зарурат ёки муаммо бўлгани йўқми?

      Миртожининг юраги “шув” этди. Бироқ, дарҳол ўзини қўлга олди. Суҳбатдошига сир бермади.

      – Ҳеч қанақа муаммо бўлгани йўқ. Ҳаммаси аъло даражада. Отабой ака, барибир яна бир карра раҳмат эътиборингиз учун. Ҳа, айтганча, биз ҳам ўзингизнинг… тадбирингизда хизмат қилолмадик, айбга буюрманг. Тушунасиз-ку. Тўй устига тўй қилиб, анча каловланиб қоларкан одам.

      – Каловланманг элатдош. Ҳаммаси гулдай бўлади. Бирон ёрдам керак бўлса, айтарсиз.

      – Хўп, – деди Миртожи, хаёлидан “воқеани эшитган шекилли”, деган фикр ўтди. Эшитса эшитар, “эл оғзига элак тутиб бўлмайди-ку…”

      “ҚАСОС ЛАЗЗАТИНИ ҲИС ЭТМАЯПМАН”

      Нозим шу кетишида автобусда Россиянинг Самара шаҳрига етди. Худди эртакларда ёзилганидек, йўл юрди, йўл юрса ҳам мўл юрди. Автобусда кетар экан, “шу ишим тўғрими”, деб ўзидан такрор-такрор сўради. Бир хаёли: “Тўғри қилдинг,

Скачать книгу