Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 20

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров

Скачать книгу

бўлмани очиб, битта бриллиант кўзли узук, битта бўйинга тақадиган зеби гардон, битта олтин сирға ва битта олтин соат олди. Ҳаммасини бир кўримсизгина қоғозга ўраб, чўнтагига солди. Кейин яна битта қимматбаҳо мунчоқни олиб, алоҳида қоғозга ўради. Сўнгра сейфни, ички хона эшигини беркитиб, ташқарига чиқди.

      Қўшоқбой ҳафсаласи пир бўлиб қайтиб келди.

      – Камчилигиниям айтмади, пулниям олмади. “Ўзи биз сизларнинг олдингизда гуноҳкормиз. Кечирсаларингиз, ўғлимнинг бир қошиқ қонидан ўтсаларингиз, шунинг ўзи катта тўёна”, деди.

      – Аҳа, демак… ўғлини кечиришимизни сўрабди-да…

      – Лекин тўйга айтди. Мана, таклифнома ҳам берди. “Келсаларингиз бошимиз осмонга етади”, деди.

      Миртожибой таклифномани қўлига олди. “Сизни фарзандларимиз Баҳодиржон ва Мунисхонларнинг никоҳ кечасига таклиф этамиз”. Демак, қизининг исми – Мунис. Яхши. Ҳарқалай тўйга айтибди-ку…

      – Тўйга бормоқчимисиз, – деб сўради Қўшоқбой. У Тўтиё ва Миртожининг аввалдан таниш бўлганлигини ҳалиям англаб етмаганди. Шу боис бу саволни анчайин ҳайрат ва норозилик оҳангида берди.

      – Ҳа, борамиз. Ҳар қалай… қудачилик. Йигитларга айт, индин биз боришимизга бир семиз қўй, битта яхши, қимматбаҳо гилам тайёрлашсин. Сўнгра… яна бир гап. Тунов кунги йигитни топ. Ишини тугатган бўлса, олиб келасан. Унга… махфий бир топшириқ бор.

      – Қачон олиб келай?

      – Тўйга бориб келганимдан сўнг гаплашаман.

      – Хўп бўлади!

* * *

      Тўй тоғлар қўйнидаги сўлим ва хушҳаво Нуқракент қишлоғида экан. Ёз охирлагани боис оқшомлари салқин. Сердарахт боғ қўйнида бўлаётган тўй давраси у қадар катта бўлмаса-да, дастурхон тўкин. Чироқлар чароғон. Шўх мусиқа янграб турибди. Тўтиё Баҳодирнинг отаси ва онаси ёнида туриб, меҳмонларни кутиб олмоқда. Нозимнинг тўйидан бери тушкун юрган руҳияти бугун сал бўлса-да, кўтарилган. Ҳар ҳолда қизи Мунис бироз ўтириб қолган бўлса ҳам, ўрнини топяпти. Шунисига шод. Нозим йигит-ку, ҳали хатосини тузатиб, ҳаётда йўлини топиб кетар. Аслида… Тўтиё икки тўйни кетма-кет ўтқазиб, тўлатўкис бахтли бўлмоқчи эди. Начора, ҳамиша ҳам айтганинг амалга ошавермас экан. Нозим болалик қилди. Янглишди. Тўтиё тўй куни Миртожини кўрганидан сўнг Нозим қилиб юрган ишлар сабабини тушунди. Бир лаҳза, атиги бир лаҳза хаёлидан: “Болам менинг аламимни олибди-да”, деган қониқишми, маъқуллашми, ғурурликми, хуллас, шунга ўхшаш бир туйғу кечди. Кейин қўрқиб кетди. Миртожи Нозимдан энди қаттиқ ўч олади, деган таҳлика юрагига чанг солди. Ўша куни Миртожидан кўрган барча жафою аламларини унутиб, унга ялинди.

      – Ўртамиздаги бола ҳурмати… ўғлимга раҳм қилинг. Ёш, ғўр, нима иш қилаётганини тушунмаган, у қайтиб келади. Келиб сиздан кечирим сўрайди, – деди.

      Миртожи иккиланиб қолди. Демак… Тўтиёнинг қизи ундан. Тўтиё бугун очиқ айтди. Ёки… Нозимни аясин деб, атайин шундай дедими? Йўғ-е, бунақаси бўлмайди.

      – Сен… Сиз ҳам мени кечирасизми шунда, – деб сўради қўполроқ

Скачать книгу