Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      – Тўйлар муборак! – деди, сўнгра кўришаётгандек бўлиб қўл узатди. Тўтиё ҳам қўл чўзишга мажбур бўлди. Шу пайт Миртожибой мунчоқни унинг кафтига қистириб юборди. Тўтиё паст овозда:

      – Вой, нима кераги бор, ҳожати йўқ, – дея олди, холос. Қудалари “Тўёнага пул берди”, деб ўйлашди. Улар аввалги тўйга боришмаган. Нозимнинг қочиб кетганини ҳам эшитмагандилар. Шу боис меҳмонлар ичкари киришгач, Баҳодирнинг онаси Тўтиёга:

      – Қудаларингиз жудаям бадавлат, басавлат одамлар экан, – деб қўйди. Тўтиё индамади. У кафтини ёндираётган мунчоқни нима қилишни билмай, саросимада эди.

      Тўй бошлангач, Миртожибой ўрнидан туриб, келин-куёв томон юрди. Яқин келиб келинга разм солди. “Ўзимнинг қизим, ўзимга ўхшаб турибди”, деб ўйлади кўнгли хотиржам бўлиб. Келин-куёв уни кўриб, ўринларидан туришди. Миртожибой уларни қутлади. Кейин келиннинг ёнида ўтирган дугонасини турғазиб, Мунисга жуда яқин борди. Куёв ҳайрон бўлиб қараб турарди. Миртожибой чўнтагидан совғаларни олди. Келиннинг қўлини қисиб, табриклаш асносида кафтига қистирди. Кейин фақат ўзига эшиттириб паст овозда:

      – Манови совғаларни ол, қизим. Мени кечир, она қизим. Бахтли бўл!

      Мунис ҳайрон. Хурсанд бўлишниям, ўкинишниям, совғаларни олишниям-олмасликниям билмай иккиланди. Узоқдан қараб турган онасига нигоҳ ташлади. Онаси хотиржам эди. Бошини чайқамади. Демак, ол демоқчи.

      Мунис бу одамнинг ўз отаси эканини билди. Гарчанд унга онаси бу ҳақда ҳеч қачон гапирмаган бўлса-да. Ўгай отаси ҳам. Фақат Нозим бир гал қаттиқ уришиб қолганларида: “Сен менга ўгайлик қиляпсан, отанг бошқа бўлгани учун”, деб юборган. Мунис йиғлабсиқтаб: “Айт, менинг отам ким, бу ҳақда нималарни биласан”, деб сўраган. Нозим айтмаган. Чунки ўша пайтлар у ҳам билмаган. Ўгай отаси ўлганидан сўнг Мунис Нозимдан яна сўради. Нозим айтмади. “Аввал излаб топай, кейин айтаман”, деди. Мана энди… Нозим қандай қилиб топганини, қанақа нодонлик билан қасос олганини Мунис билади. Мана отаси. Кўринишидан ёмон одамга ўхшамайди. Акс ҳолда Нозим қилиб кетган ишдан сўнг келмаслиги ҳам мумкин эди-ку… Майли, нима бўлса ҳам келибди. Қимматбаҳо совғалар олиб келибди…

      – Раҳмат, – деди Мунис ва Миртожибой узоқлашган заҳоти ҳиқиллаб йиғлаб юборди. Баҳодир уни юпатди. У ҳам масаланинг моҳиятини тушунгандек кўринди.

      – Қуда бобо мард инсон экан. Шунча гапдан кейин келиб табриклаб кетиши – ҳақиқий одамгарчилик.

      Мунис билдики, Баҳодир бу одам унинг ҳақиқий отаси эканини билмайди. Совғаларни ҳам сезмаган. Хўш, нима қилиши керак? Ҳаммасини ҳозир ошкор этиш керакми? Баҳодир ҳам, қишлоқдаги барча одамлар ҳам Мунис билан Нозим бир отадан деб билишади-ку. Шу сирни ҳозир очиш шартми? Мунис яна жовдираб, онаси томонга қаради. Онаси қизига савол назари билан боқди. Мунис имлади. Онаси унга қараб юрди. Яқинлашди. Ёнбошидан ўтиб, ёнига келди.

      – Ҳа қизим, нима дейсан?

      – Манавиларни… олиб қўйинг… у киши бериб кетди, – деди Мунис ўроғлик қоғозни киши

Скачать книгу