Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 23
![Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров](/cover_pre1269626.jpg)
Мардилло жойида экан. Қўшоқбойни таниса ҳам танимасликка олди. Чамаси қўрқди. “Ўша кунги воқеани бировга айтдими, йўқми деган маънода текширишга келди”, деб ўйлади. Қўшоқбой чиндан ҳам гапни шундан бошлади.
– Туя-пуя кўрганмидинг яқин орада, – дея ифодали қилиб сўради. Йигит зеҳнли, буни Қўшоқбой ўша куниёқ билган, шу боис дарров тушуниб жавоб берди.
– Йўқ.
– Яхши. Қани энди менга таржимаи ҳолингни қисқагина қилиб гапириб бер-чи.
– Болалар уйида ўсганман. Мактабни битиргач, Самарқанд Архитектура ва қурилиш институтига кирдим. Битирганимдан кейин армияга бориб келдим. Мана, икки йилдан бери қурилиш бизнеси билан шуғулланяпман. Ётоқхонада яшайман. Бўйдоқман…
– Шуми?
– Шу.
– Чиндан ҳам қисқа экан. Майли, ўкинма, ошналашиб кетсак, таржимаи ҳолингни ажойиб саҳифалар билан бойитиб, узайтирамиз. Айтганча, соғлигинг қалай?
– Худога шукр, соғман.
– Яхши. Спорт билан ҳам шуғулланиб турсанг керак.
– Каратэ, бокс тўгаракларига қатнашганман. Кейинги пайтлар вақт бўлмай қолди. Аммо-лекин сал қўлим бўшаши билан давом эттирмоқчиман.
– Милтиқ отишниям биласанми?
Йигит қўрқиб кетди-ю, лекин дадил жавоб берди.
– Армияда ўргатишган.
– Балли! Сенга яна бир ўта муҳим топшириқ бўлади. Тайёрмисан?
– Қанақа топшириқ? Мен ишдаман-ку…
– Ишингдан хотиржам бўл. Қани бўл, кетдик.
Миртожибой Мардининг саломига алик олиб, бошдан-оёқ разм солиб чиқди. Кейин Қўшоқбойни чиқариб юборди. Секин босиқлик билан гап бошлади.
– Қўшоқбой айтди. Етим экансан. Етимлик, камбағалчиликнинг азоби ёмон. Мен буни биламан. Ўзим ҳам қийналиб ўсганман. Шунинг учун… Сенга… ёрдам қилмоқчиман. Фирмага ишга оламан. Ҳозир мардикорчилик қилиб, ойига қанча топяпсан?
– Икки юз-уч юз доллар…
– Мен сенга беш юз доллар маош белгилайман…
– Нима ишга олмоқчисиз? Мен… архитекторликдан бошқа ишни билмайман-ку. Агар… янги уйлар тарҳини чизиш, қурилишига раҳбарлик қилиш бўлса…
Йигит: “Одам оттириб. Кейин ўзимни ҳам йўқ қилиб юборишмоқчи”, деган қўрқинчли хаёлга борди. Чунки ўзи хоҳламаган ҳолда тўй кунги махфий воқеанинг гувоҳи бўлиб қолган. Аслида… ўша оқшом қочвориш керак эди. Афсус…
– Худди шунақа иш. Аниқроғи, ҳозир қилиб юрган ишингни шерикларинг билан бирга давом эттираверасан. Фақат… Дарвоқе, ҳалиги Саидваққоснинг иморати битиб қолдими?
– Бир ҳафталик иш қолган. Битказамиз.
– Битказ. Битказганинг заҳоти шерикларинг билан бирга Россияга жўнайсан. Самара шаҳрига. Рус тилини яхши билсанг керак, болалар уйида ўсган бўлсанг.
– Яхши биламан-у… Россияда бўлмаганман ҳеч қачон.
– Мана