Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 25
– У-чи, у ҳам сени яхши кўрармикан? – деб сўради Якубовский қизига қараб. – Ё бу гал ҳам…
– Дада-а, майда гап бўлмасанг-чи, – деди Амалия ўпкалаган оҳангда.
– Бўпти, – деди Якубовский Нозимга қараб. – Эртадан эътиборан сеникиларга бозордан битта жой беришади. Аммо… ўзинг нима иш қилмоқчисан? Ўзинг ҳам бозорда ўтирмассан ҳар ҳолда?
– Онам ўтиради. Шунинг учун бизга… иккита жой керак. Ахир опамнинг оиласи бошқа…
– Онасига бошқа жой бериш керак, – деди Амалия гапга аралашиб, қатъий оҳангда. – “Зим”га эса (у Нозимни шунақа деб чақиради), бозордан бирор иш топилар? Чекчилик, омборчилик?
– Бўпти, ўйлашиб кўрармиз. Ҳозирча битта жойда бошлаб туринглар, – деди Якубовский. У қизининг бу қадар жон куйдираётганига қараб: “Бу сафар чиндан нияти жиддийга ўхшайди, зора шу йигит билан турмуш қуриб, бироз босилса. Лекин бу йигит Амалиянинг олдинги “саргузашт”ларидан хабардормикан?” – деб ўйлади. Икки-учтаси билан ишқибозлик қилиб юриб, биттасининг ўлимига, иккинчисининг қамалишига сабаб бўлганини билармикан? Дарвоқе, бу йигитнинг ўзи ким? Таги қанақа, орқаси тозами? Бир гал Амалия: “Зим етим ўсган, унга ўзинг оталик қилсанг, садоқатли қул бўлиб хизмат қилади”, деганди. Эҳтимол, бу шумтака қизга ҳам бу йигит эрликдан кўра… беминнат дастёр сифатида кўпроқ керакдир? Нима бўлгандаям, уни қўлдан чиқармаган маъқул. Яхши бўлса ўзига фойда. Аксинча бўлса, чиқитга чиқиб кетаверади.
– Н. шаҳридан бўлсанг… “Қур эксим” фирмасини биларсан? – деб сўради Якубовский Нозимга синчиклаб тикиларкан.
– Йўқ, ҳеч ишим тушмаган, – деди Нозим.
– Ҳмм, майли, унда яна ҳам яхши…
Ана шу суҳбатдан икки ҳафта ўтгач, Нозим “Яшил бозор”нинг кичикроқ омборларидан бирига мудир этиб тайинланди. Бу орада унинг поччаси Баҳодир ва опаси Мунис мева-чева, онаси Тўтиёхоним эса кўкат растасида ўз муқим ўринларига эга бўлдилар. Якубовский уларга уй-жой масаласида ҳам ёрдам берди. Бозордан унча узоқ бўлмаган мавзелардан бирида ижарага уй топди.
Уйда Тўтиё билан Баҳодир, Мунис яшай бошлашди. Нозим эса Амалия билан Якубовскийнинг шаҳар четидаги дала ҳовлисида яшашар, буни ўша ернинг лаҳжаси билан “фуқаролик никоҳи” деб аташарди. Ота-оналарнинг: “ЗАГСдан ўтиб, тўй қилиб, турмуш қилсанглар бўлмайдими”, деган илтижоларига жавобан Амалия: “Ҳозир бутун Европа шу тарзда яшайди”, дея жавоб қайтарарди.
– Майли, – деди Дмитрий Фёдорович. – Янги уй битсин-чи, тўйни ўша ерда ўтказамиз.
Дарвоқе, Якубовский қўриқчилик фирмасида ишлаб юрган пайтидаёқ шаҳарнинг дарё соҳилига туташ хушҳаво манзилгоҳларидан биридаги “янги рус”лар яшайдиган мавзеда қасрмонанд бир ҳовли-жой қурдиришни бошлаганди. Қурилиш ярмига етганда, бино тарҳи унга ёқмай қолди. Буздириб ташлади. Кейин эса, “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” анчайин катта харажат қилишга тўғри келгани боис қурилиш кўнглига сиғмади. Мана энди бозор раҳбарлигини қўлга киритиб, нафасини ростлаб олгач,