Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 22

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров

Скачать книгу

мавриди келди.

      Қўшоқбой Миртожибойнинг буйруғига биноан “махфий топшириқ” учун (қанақалигига ҳалиям ақли етгани йўқ) яна ўша йигитни излашга киришди. Йўлйўлакай: “Қизиқ, қанақа “махфий топшириқ” экан”, – деб ўйлади. Дафъатан хўжайин билан тўй куни бўлган суҳбатни эслади.

      Аввалига Миртожибой ундан:

      – Куёв қочиб кетибди. Энди нима қиламиз, – деб сўради.

      – “Куёв касал бўлиб қолди, касалхонага жўнатдик”, деб тўйни давом эттираверсак бўлмасмикин?

      – Бўлмайди! Ваҳима бўлиб кетади. Одамлар гап нимада эканини билиб қолишса, шармандамиз чиқади.

      – Эҳтимол… тўй раисига: “Бу мусулмонча тўй, келин-куёв қатнашиши шарт эмас”, деган мазмунда эълон қилдириб юбориш керакдир.

      – Бўлмайди. Бошқа йўл топиш керак.

      – Бошқа йўл… билмадим энди, – деди Қўшоқбой чайналиб.

      – Бўлмаса, гап бундай, – дея гап бошлади Миртожи бой унинг елкасига қўл ташлаб. – Сўзларимни яхшилаб эшит. Ҳозир ернинг тагидан бўлса ҳам битта тузукроқ йигит топасан. Имкон борича Нозимга ўхшаш бўлсин. “Келин-куёв” дўконига олиб бориб, шоҳона кийинтириб, ярим соат ичида шу ерга етказиб келасан. Шу ишни бажарсанг, дунёда мен учун сендан яқин одам йўқ. Бажаролмасанг, ашаддий душманим сенсан!

      Қўшоқбой тушундики, бу масала ҳозир хўжайин учун ҳаёт-мамот масаласи. Аввалги тўйда қандай тадбиркорлик кўрсатган бўлса, бунисида ҳам ана шундай чора қўллаб, вазиятдан чиқиб кетиш керак. Демак, зудлик билан “ёлланма куёв” топиш керак. Қизиқ, Миртожибой муваққат куёвни қанча муддатга ёлламоқчи? Бунисини айтмади-ку. Қўшоқбой ана шунга қараб иш қиларди-да. Сўрасинми? Урушиб беради. Қанча муддатлилигининг нима фарқи бор? Тузукроқ йигит топиш керак… Қўшоқбой бир ҳафтача олдин Эски шаҳарлик ошнаси, “Кўкча” ресторанининг хўжайини – Саидваққосникига бориб, қураётган янги иморатини кўрган, “ҳорма, бор бўл” қилиб келганди. Ўшанда у уйнинг тарҳига ҳавас қилди. Қурувчиларга ишбошилик қилаётган бўйдор, кўзларидан зийрак ва анчайин билимдонлиги сезилиб турган йигирма беш-ўттиз ёшлардаги йигитдан: “Лойиҳасини ким чизган?” – деб сўради. Йигит: “Ўзим чизганман”, деди. Қўшоқбой: “Мен буюртма берсам, бундан ҳам чиройли қилиб чизиб бера оласанми?” – деб сўради. Йигит: “Чизиб ҳам, қуриб ҳам бераман. Қурувчиларнинг бошида ўзим тураман”, деди. У Самарқанд Архитектура институтини битирган экан. “Уйланганмисан?” – деб сўради ўшанда Қўшоқбой негадир. “Йўқ”, – деди йигит. “Нега?” “Қўлим калталик қилиб турибди…”

      Бирдан лоп этиб миясига ўша йигит келди. Нозимга сал-пал ўхшаб ҳам кетади. Қўшоқбой суюниб кетди. Бахтига Саидваққоснинг янги ҳовлиси икки маҳалла нарида. Ишқилиб, йигит у ер-бу ерга кетиб-нетиб қолмаган бўлсин… Хайрият. Йигит жойида экан. Қўшоқбой бир лаҳзада унга “вазифа”ни тушунтирди. “Розимисан”, деб сўраб ҳам ўтирмади. Машинага босди. Йўл-йўлакай ўзи кийим оладиган “Марчелло Мастрояни” номли итальянча дўкон эгасига қўнғироқ қилиб, дўконда ҳозир бўлиб туришини буюрди. Дўконга яқинлашганларида, эшик очиқлигини кўриб, яна суюнди. Йигитни ичкарига олиб кириб, дўкон мудирасига

Скачать книгу