Қасос ва муҳаббат. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров страница 19

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қасос ва муҳаббат - Хабиб Темиров

Скачать книгу

ўйланди. Муштини маҳкам қисди. Лабларини тишлаб, қонатиб юборди.

      Кейин бирдан совуди. Тинчланди. Миясига келган фикр уни беихтиёр илжайишга мажбур қилди.

      – Қаерда экан ҳозир ўша Баҳодир?

      – Қаерда бўларди, қишлоғида-да! Индин тўй қилиб, Нозимнинг опасига уйланяпти-ку…

      Миртожи яна жим қолди. Ўйланди. Юраги жимирлаб кетди. Нозимнинг опаси… У Миртожининг қизи-ку. Ўша куни Тўтиё айтган гапдан сўнг ҳаммаси тушунарли бўлди. Тўғри, Миртожи ўзини ҳеч нарсани тушунмагандек тутди. Тўтиё билан совуқ хайрлашди. Гарчанд Тўтиё: “Ёшлик қилди болам, илтимос, унга қасд қилиб юрманг”, дея илтижо қилган бўлса-да, ғазаби босилмади. “Бу гапни энди ҳаммага дастурхон қилиб юрмаларинг”, деди қўрс овозда. Ҳолбуки, бу кўнгилсиз воқеанинг эртасигаёқ шаҳару қишлоқда овоза бўлиб кетишини ўзи ҳам яхши билар, айни дамда лабини тишлаб, қонатиб ўтиришининг асосий сабаби ҳам шу эди. Танишларидан айрим фаросати камроқлари уялмай-нетмай қўнғироқ қилишиб, “Кўнглингизни чўктирманг” қабилида далда беришяпти. Бунинг устига Лайло бир уйга бекиниб олиб, на овқат ейди, на биров билан гаплашади…

      “Лайлонинг ҳам опаси бўлади ўша Нозимнинг опаси. Эҳтимол… Нозим Лайлога уйланишни истамагани… шу туфайлидир. Лекин Нозимнинг отаси бошқа-ку. Нима бўлгандаям Нозим бу қадар паст кетиши, бунақа аблаҳлик қилиши керак эмасди. Ахир мен уни бир марта кечирдим. Биринчи қилган иши учун ҳам… Унча-мунча ориятли одам уни бемалол ўлдиртириб юборар эди. Аммо мен кечирдим. У бўлса яна нонкўрлик қилди. Энди уни кечириш мумкин эмас!”

      Ғазаб тўлқини авжланиб бўлиб, секин-аста пасая бошлагач, Миртожининг эсига Тўтиё билан ўтказган дамлари тушар, “ўша қиз менинг қизим, мен унинг тақдири учун ҳам жавобгарман” дея ўйлар, бироқ битта онанинг иккита боласига нисбатан икки хил – бир-бирига тамоман зид, қарама-қарши туйғуни битта юракка қандай сиғдиришни билмай азоб чекарди. Шу тахлит узоқ ўйлаб ўтирди. Қўшоқбой хўжайини иккиланаётганини сезиб, чиқиб кетди. Миртожи ҳам ҳовлига чиқиб, у ёқ-бу ёққа юрди. Чекди. Ниҳоят, бир хулосага келди. Қўшоқбойни чақирди.

      – Қўшоқбой, ҳозир сен бориб ўша тўй бўлаётган жойни аниқ билиб келасан. Ҳалиги… Тўтиёга, яъни… қуда холамизга учра, нима камчилик бор деб сўра. Миртожи акам айтди де. Камчилигини айтса, бутлаб бер. Айтмаса, қўлига манови пулни бер. Миртожи акамдан тўёна де. Кейин айтиб қўй. Индин тўйига бизлар ҳам борсак, ажабланиб ўтирмасин. Бегона эмасмиз ҳар қалай. Тушунарлими?

      – Тушунарли, – деди Қўшоқбой ва хўжайин узатган бир даста пулни олиб чиқиб кетди.

      Миртожи Қўшоқбойни жўнатгач, уйга қайтиб кирди. Аввал Лайлонинг хонасига ўтиб, унга далда берди. Лайло онаси билан хомуш ўтирарди.

      – Ўкинма қизим. Энди ўкинишингга ўрин қолмади. Биринчи гал… Мен уни ҳам, сени ҳам кечиргандим, гарчи юзимга қаттиқ оёқ қўйиб кетган бўлсаларинг-да… Очиғи, сени, сенинг шаънингни ўйлагандим. Жоним-жигаримдан бўлган фарзандимсан ахир. Энди сен уни… унут, қизим. У билан энди яшаб бўлмайди. Мабодо, у ер-бу

Скачать книгу