Япон зобити. Леонид Чигрин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 17

Жанр:
Серия:
Издательство:
Япон зобити - Леонид Чигрин

Скачать книгу

мумкин эди, шифокор – ҳаммага керакли инсон, унда ҳамма нажоткорни кўради, офицер эса ҳатто асир тушган тақдирида ҳам, душман сифатида қолаверади. Баъзан тушкунликка тушганида, у ўзини ўлдириш тўғрисида ўйлаб қолар, қилаётган иши билан ҳамюртларининг ҳалок бўлишини тезлаштираётганидан азобланар, лекин жонига қасд қилиш ҳам имконсиз эди. Ҳеч қачон унинг бир ўзини қолдиришмасди. Партизан лардан бири доим у билан бирга бўлар, ҳатто кулбасида тунни навбатма-навбат ўтказишарди. Унга патронсиз қурол олиб келинар, ҳеч қандай ўткир ва кесадиган буюм берилмасди. Ҳар ҳолда, нимқоронғи кулбадаги ўлим унинг учун вазиятдан чиқиб кетиш йўлидек туюлмасди. Хўп, ўзини ўлдирдиям дейлик, уни кўмиб ҳам ўтиришмайди, албатта. Жасадини ўша каламушларга ёки кемалар орасидаги қоп-қора, совуқ сувга ташлаб қўя қолишади. Бу ҳақда ўйлаганда, унинг эти жунжикиб кетарди. Яхшиси, қулай пайтни пойлаб, қочиб қутулишга уриниб кўриш керак. Эртами-кечми, барибир шундай пайт келади.

      Поручикни яна бир фикр эзарди. У асирга тушганидан бирор ҳафта ўтгач, Соломбалада жанг бошланди. Худди кимдир каттакон болға билан михни ураётгани сингари милтиқ овози келар, қисқа пулемёт отишмаси тикув машинасининг тақиллашига ўхшар, гранаталар портлаши гумбурлаб эшитиларди. Поручик тушундики, партизанлар унинг бўлинмасига ҳужум қилишган ва японлар жанг қилар, аммо томонлар тенг эмасди. Бир кундан сўнг у яна олиб келинган милтиқларни кўриб, бўлинмаси энди йўқлигига батамом ишонч ҳосил қилди. Бироқ ҳамма ҳалок бўлдими ёки кимдир омон қолдими, поручик буни ҳеч қачон билолмасди.

      У ўзини айблай олмаса-да, бир вақтнинг ўзида ихтиёрсиз равишда виждон азобида қийналарди. У асирга тушмаганида, бўлинмаси командирсиз қолмас ва эҳтимол, аскарларини қуршовдан олиб чиқиб кета олган, уларни ажал сиртмоғидан халос этган бўларди. Уни худди ёш бола сингари иккита патрон билан лақиллатиб, қопқонга туширишганди.

      Баъзида у ишни тўхтатиб, тахталар орасидан тушиб турган ва полда ажабтовур шакллар ясаётган қуёш нурларига тикилиб ўтириб қоларди.

      Баҳор ўтди, шимолнинг кам қуёшли ёзи ҳам адоғига етиб борар, у эса на унисини, на бунисини кўрарди. Одамлар орасида бўлса-да, бутунлай ёлғизлик унга азоб берарди. Поручик партизанлар билан имо-ишора ва тилмоч Борисовдан эшитган бир-иккита сўз орқали гаплашарди. Ўз навбатида партизанлар ҳам у билан озгина японча ва инглизчани бузиб гаплашишар: бир-бирини тушунсалар-да, аммо бари энг содда суҳбатлар бўлар ва бу мулоқот учун етарли эмасди.

      Бора-бора Ютаро Тода тушундики, асирликдан қутулиши фақат чидам ва сабр-тоқатига эмас, рус тилини билишига ҳам боғлиқ. Ва у астойдил партизанлар нутқини ўргана бошлади. Ҳар хил буюмлар ва тушунчаларнинг номларини сўрар, Парфёновдан илтимос қилиб олган қоғоз ва қалами билан янги сўз ва ифодаларни ёзар, тезроқ хотирасида қолиши учун уларни такрорлаб ёдларди. Рус тилида гаплашувчилар билан биргалиги учун у бошқача шароитга тез кўникди ва бегона, мураккаб тилни ўрганиши ҳам илдамлашди. Дастлаб

Скачать книгу