Япон зобити. Леонид Чигрин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 20

Жанр:
Серия:
Издательство:
Япон зобити - Леонид Чигрин

Скачать книгу

хаёлга борманг. Биз шунчаки дўстмиз, холос. Гаплашяпмиз, у менга рус тилини ўргатяпти.

      – Худо хайрингни берсин, – дея Парфёнов қалин соқолини тутамлади. – Аммо кўзингга қара, Настёна билан кўпам ўйнашаверма. Бизда бунга қаттиқ қарашади.

      У кетгач, Ютаро Тода ўйга толганча узоқ ўтирди. У партизан отряди командирининг қизига муносиб эмаслигини яхши биларди. Шунингдек, жиддий бир муносабатни ҳам кўзлагани йўқ эди. Фақат эътибори ва қалбан меҳрибонлиги учун қиздан жуда миннатдор эди, чунки шу туфайли ўзида яна ҳаётга қизиқиш уйғонганди. Унда аввалги ғайрат-шижоат, бўлаётган воқеа-ҳодисалар гирдобига фаолроқ киришишга интилиш пайдо бўлди.

      Ўша кундан бошлаб улар Настёна билан камроқ учраша бошладилар. Отаси у билан қаттиқроқ гаплашдими ёки қизда бошқа бир машғулот пайдо бўлдими, ишқилиб, ундаги совиш сабабини Ютаро Тода барибир билолмади. Аммо энди Настёна унинг устахонасига деярли кирмай қўйди, кейинчалик эса бутунлай кўринмай қолди. Бир йилдан сўнг помор йигитга турмушга чиқди-да, у билан балиқчилар қишлоғига жўнаб кетди, шундан сўнг Ютаро Тода уни қайтиб кўрмади. У қизнинг пуштиранг гўзал юзини, у билан гаплашгандаги очиқлиги ва самимийлигини узоқ вақт эслаб юрди. Ютаро тақдир унга қисқа бўлса-да, ҳаётида муҳим ўрин тутган мана шундай учрашувни инъом этганидан миннатдор эди.

      Қиш тугаб, қор эриди. Йўллар очилиб, қисқа фурсатли осудалик оғир жанговар ҳаракатлар билан алмашди. Қизил армия қисмлари ҳамда партизан бирлашмалари икки томондан сиқувга олгач, оқ гвардиячилар полки Соликамск ва Вологдага қараб чекинди, аммо у ерларда ҳам қақшатқич зарбаларга дучор бўлди. Партизанлар Архангельскни озод қилдилар ва бирлашма штаби илгари япон отряди штаби бўлган, бир пайтлар полковник Исикура йиғилиш ўтказган уйда жойлашди. Буни англаган поручикнинг кўнгли бузилди. Собиқ штаб жойлашган уй тепасида япон байроғи ўрнида энди қизил байроқ ҳилпирар, Архангельскда эса советлар ҳокимияти ўрнатилган ва янгидан ташкил қилинган поморлар кенгашини яна Савелий Парфёнов бошқарарди.

      Ютаро Тода Архангельскда билдики, ишчи ҳамда камбағал деҳқонларнинг ички ва ташқи контрреволюцияга қарши қуролли кураши йирик муваффақият қозонган. Шарқдан адмирал Колчак қўмондонлигидаги, жанубдан генерал Деникин ва ғарбдан эса Юденич бошчилигидаги оқ гвардиячиларнинг ҳужуми қайтарилган, сўнгра бутунлай тор-мор қилинганди. Антанта давлатлари уринишлари бефойдалигини фаҳмлаб, ўз армияларини чақириб олдилар ва советлар мамлакатининг блокадаси бекор қилинди. Дунёдаги биринчи Совет давлати сақлаб қолинди. Партизанларнинг фаол иштирокида Урал, сўнгра Сибирь озод қилинган, шимолда ва Каспий денгизи ёқаларидаги оқ гвардиячиларнинг қолган қўшинлари сиқиб чиқарилганди.

      Ютаро Тода ушбу хабарларни поморлар советида аралаш ҳиссиётлар билан тинглади. Япон қўшинлари ҳам ўз юртларига қайтган, энди ўзиникилар томонга қайтиши ҳам қийин масалага айланганди. Очиғи, ўзи ҳам билмасди – қадрдон бўлинмасига қайтишни хоҳлаган

Скачать книгу