Япон зобити. Леонид Чигрин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 27

Жанр:
Серия:
Издательство:
Япон зобити - Леонид Чигрин

Скачать книгу

деган тушунча бор, лекин кўриб турибманки, у сизга бегонага ўхшайди. Ҳеч қачон жосуслик билан шуғулланмаганман ва охир-оқибат дўстга айланган одамларни сотмаганман. Жосуслик тармоғига келсак, сизга Соломбалага боришни ва кемалар қабристонини кўришни, у ердаги каламушлар билан тўла бўлмада ўтиришни маслаҳат берган бўлардим. Ўшанда асирликда бўла туриб, алоқачи билан хабарлашиш мумкинми ёки йўқми, ўзингиз ишонч ҳосил қилардингиз.

      Комиссия раиси гапираётган поручикка ғазабли нигоҳи билан тикиларди.

      – Кўриб турибманки, сиз яхши тайёргарликдан ўтгансиз ва сўроқларда ўзингизни қандай тутишнинг ҳавосини обдан олгансиз. Бу маълум фикрларга олиб боради. Майли, ҳечқиси йўқ, сиз билан бошқа жойда гаплашиб қўйишади. У ерда ҳазил-ҳузулга мойиллигингизни тезда сўндиришади, шунингдек, сизга хайрихоҳ айримлардаги кулиш истагини ҳам, – Абрам Гоц шундай дея ҳарбий мутахассисга кўз қирини ташлади, сўнгра яна япон офицерига тикилди. – Майли, ҳозирча бўшсиз, ўз ишингиз билан шуғулланишингиз мумкин. Биз кенгашиб кўрамиз ва сизга қароримизни етказамиз.

      Ҳа, айтмоқчи, шошмай туринг. Бу ердаги Архангельскда турган полкка ким қўмондонлик қилган?

      – Майор Сэкигути, – жавоб берди поручик.

      – Мана бу ёлғон, – Абрам Гоцнинг юзи ғолибона табассумдан ёришиб кетди. – Полковник Исикура қўмондонлик қилган. Полкда нечта пулемёт бор эди?

      – Тўртта.

      – Яна ёлғон. Сизларда пулемёт ротаси мавжуд бўлган.

      – Ўзингиз яхши биларкансиз, нега мендан сўраяпсиз?

      – Текшириб кўрмоқчи бўлдим, – Абрам Гоц тантана қила бошлади. – Нечта аскар ва офицер бор эди?

      – Бунақа саволларга жавоб бермайман, – қатъий деди Ютаро Тода.

      – Ҳали жавоб берасиз, жаноб поручик. Бу ерда эмас, бошқа жойда. Шунақа гапириб берасизки, ўзлари тўхтатишларига тўғри келади.

* * *

      Кечқурун Абрам Гоц поморлар кенгашида нутқ сўзлади.

      – Биз япон офицери билан суҳбат ўтказдик ва ишонч ҳосил қилдикки, у кўринганидек оддий эмасга ўхшайди, – комиссия раиси қатъий эди, унинг овози борган сари жаранглай бошлади. – Афсуски, бизда у билан жиддийроқ шуғулланиш имкони йўқ, майли, бу бошқа органлар ваколатига киради. Бусиз ҳам ишимиз бошимиздан ортади. Марказдан олинган буйруққа мувофиқ, биздан шубҳали шахсларни Москвага жўнатиш талаб қилинади, у ерда улар билан ОГПУ ходимлари иш олиб боради.

      Савелий Парфёнов бўғиқ овозда норозилигини билдирди:

      – Тезкор отрядимиз командири нимаси билан шубҳали экан? Биз уни тинч даврда ҳам, ўқ ёмғири остида ҳам кўрганмиз, ишонаверинг, у ҳар доим ўзини мардонавор кўрсатган. У Москвада нима қилади? Отряд йўлтўсарларни қувиши керак, шубҳали японни мана шунда яна бир марта жанговар ҳолатда текширамиз, вассалом.

      Комиссия раиси столга мушт туширди.

      – Феъл-атворингиз мени ҳайрон қолдиряпти, ўртоқ Парфёнов. Бизга ёрдам бериш ўрнига ғилдирак орасига таёқ тиқмоқчи бўляпсиз. Бу ҳақда марказга хабар қиламан, кўриниб турибдики, сиз билан ҳам тегишли органлар шуғулланиши

Скачать книгу