Япон зобити. Леонид Чигрин

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Япон зобити - Леонид Чигрин страница 28

Жанр:
Серия:
Издательство:
Япон зобити - Леонид Чигрин

Скачать книгу

Совет ҳокимияти олдида виждони тоза бўлса, унда яна қайтиб келиб, тезкор отрядингизга командирлик қилаверади. Ўйлашимча, шундай ҳам бўлади. Япон офицерингиз мутлақо ишончли одам эканига мени кўндирдингиз, аммо йўриқномага амал қилишим керак. Бу текширув кўп вақтни олмайди, уни қанча тез юборсак, ҳалиги… оти нимайди…

      – Ютаро Тода, – деди Парфёнов.

      – Майли, шундай бўла қолсин, – розилик билдирди Абрам Гоц, – қанча тез юборсак, ҳалиги … шунча тез қайтиб келади. Ундан ҳатто қуролини ҳам олиб қўймаймиз.

      Комиссия раисининг муросали нутқи ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

      – Бўпти, ундай бўлса, – минғирлади Савелий Парфёнов.

      – Худди шундай, – тасдиқлади Абрам Гоц. – Ва сиздан илтимос қиламанки, Поморлар кенгаши раиси сифатида бизнинг позициямизни Архангельск халқига етказиб қўйсангиз ҳамда уларни номувофиқ ҳаракатлардан тийиб турсангиз. Ўзи қандайдир япон офицери туфайли Совет ҳокимияти билан келишмовчиликка боришлари етмай турганди.

      – Қандайдир эмас, бизнинг офицеримиз… – луқма ташлади Кенгаш аъзоларидан кимдир.

      – Бўпти, сизнинг офицерингиз бўла қолсин, – рози бўлди комиссия раиси. – Лекин бу ишнинг моҳиятини ўзгартирмайди.

      Кўнглида эса ОГПУга кузатувчи билан бирга мактуб жўнатишни, унда бурнининг тагидан нарини кўрмайдиган ишонувчан поморлар бекиниб ётган япон жосусига бошпана бергани ҳақида айтишни аҳд қилиб қўйди. Шунақа мактуб ёзсинки, бу шўринг қурғур япон Архангельск у ёқда турсин, ёруғ дунёни ҳам кўролмайдиган бўлади. Москвада эса аҳмоқлар ўтирмайди, худога шукр, улар қўй терисини ёпинган бўридан виждонли одамни осонгина ажратиб олишади.

      Табиийки, буларнинг барини Ютаро Тода билмасди. Шунингдек, у поморлар кенгашида бўлиб ўтган суҳбатдан ҳам, марказдан келган комиссия раисининг яширин ниятларидан ҳам бехабар эди. У Абрам Гоцнинг ўзига нисбатан ғаразли кайфиятини сезган, лекин бунга парво қилмаганди. Билмаган одамларда унга нисбатан ишончсизлик пайдо бўлиши тушунарли эди, лекин поморлар Ютаро кимлигини, қанақа одамлигини яхши билишарди. Шу боис у хотиржам ва кейинги тақдиридан хавотирланмасди.

      – Москвага бориб келиш керак, оғайни, – деди Савелий Парфёнов поручикка. – Сеники энди алоҳида тасодиф экан. У ерда сен билан суҳбатлашишади, ёш Совет республикасига ҳеч қандай душманлигинг йўқлиги аниқланади, кейин яна бу ерга, Поморьега қайтиб келаверасан. Ҳали бу ерда катта ишлар бўлади, сен бизга мана шундай керак бўласан.

      Савелий Парфёнов қўлини томоғига кўндаланг қўйиб, ишора қилди.

      – Керак экан, майли, борамиз, – рози бўлди Ютаро Тода. Тўғри-да, нега энди Москвага бормас экан. У бирор айби борлигини сезмас, Россиянинг пойтахтини кўриб келиш эса қизиқарли туюларди.

      Улар икки отли аравада йўлга тушишди. Отлар равон йўрғалар, арава ғилдираклари дала йўлнинг баъзи ўнқирчўнқирларида тақиллаб кетарди. Вологдагача етиб олиш керак бўлар, у ёғига эса поездга ўтириларди.

      Поручикни

Скачать книгу