Дарё. Абдукаюм Йулдошев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дарё - Абдукаюм Йулдошев страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Дарё - Абдукаюм Йулдошев

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Муҳиддинбой одатда саволни жуда қисқа берар ва жавоб ҳам шундай бўлишини талаб қиларди. Буни яхши биладиган Рустам янада камсўз бўлди:

      – Тинчлик.

      – Дарё-чи? Ҳеч ким лойқалатмаяптими?

      – Тинч. Лекин бир-иккита итбалиқ ғимирлаб қолибди, деб эшитдим.

      – Агар қонуний ишлашмаётган бўлса, ўша итбалиқларинг росмана балиқларга айланмасидан бурун йўқот!

      – Хўп.

      Муҳиддинбой иш юритувчисига синчков назар ташлади:

      – Рустам. Менга қара. Орқаворатдан эшитишимга қараганда, бозорда нархни жуда осмонга кўтариб юборганмишсанлар. Ҳатто Тошкент ҳам чангларингда қолиб кетганмишми-ей.

      – Йўғ-э, хўжайин. Ҳаммаси талабга қараб.

      – Шунақа дегин… Кўзингга қара, бола. Мен иш одамиман, ҳар биттангнинг орқангдан назорат қилиб юришга вақтим йўқ. Лекин айтиб қўяй: агар бир текширсам, мендан бир сўмингни ҳам беркитолмай қоласан. Мен сени ўғирлик қил деб эмас, ўғирликларнинг олдини ол деб қўйганман бу ишга!

      – Албатта, хўжайин.

      – Агар харажат-паражатинг бўлса, тўғри ўзимдан сўрайвер. Уқдингми?

      – Уқдим.

      – Уққан бўлсанг, бор, ишингни қил!

      – Хўп.

      Рустам ним эгилган кўйи олисроқда турган машинаси томон сассиз юрди.

      Муҳиддинбой ҳовлига кирди.

      Ичкаридан қўлида жимитдай телефон билан Ҳикоятхон чиқиб келди.

      – Меҳмонни кузатдингизми, дадаси?

      – Кузатдим. Дилшод келдими?

      – Ҳозир гаплашдим. Бир соатларда етиб келаман деди.

      – Қаерда экан?

      – Бир ўртоғи билан дискотекага борибди. Туғилган кун эмиш.

      – Майли, – хотиржам қўл силтади Муҳиддинбой, – ҳозир шунақа жойларга борадиган ёшда-да.

      Бироқ Ҳикоятхон бу фикрга қўшилмади:

      – Уни сал тергаб қўйсангиз бўларди, дадаси. Бунақа жойларда ҳар хил қаланғи-қасанғилар кўп бўлади. Яна биронта доғулиси алдаб-сулдаб, илинтириб олмасин боламизни.

      – Бу нима деганинг, хотин? – қизиқсиниб сўради Муҳиддинбой.

      – Ҳозир ким кўп – бой эр ё бўлмаса бой куёв излаб юрган кўп. Бунақалардан ҳар балони кутса бўлади. Аввал ўзларини мулойим супурги қилиб кўрсатишади-да, кейин… Дилшоджонимизнинг соддалигиям бор-да, дадаси.

      – Кўп куйинаверма. Содда бўлса пишийди. Ҳаётнинг ўзи пишитиб қўяди.

      – Ахир не-не орзуларим бор, – дийдиёсини бошлади Ҳикоятхон. – Тагли-тугли оила билан қуда бўлсак дейман…

      – Орзу мендаям бор, хотин. Фақат менинг орзуйим ваҳимага эмас, ишончга асосланган.

      – Бу нима деганингиз, дадаси?

      – Бу шу деганимки… эрта-индин Дилшод шаҳарга бориб соч-почини олдирсин, кейин бир йўла ўзига тузукроқ кийим-бош ҳам олиб келсин. Тушундингми? Аббос Усмонович билан ҳам, Қаҳрамон Темирович билан ҳам келишилган.

      Ҳикоятхон бир зум ўйланиб қолди, кейин яшнаб кетди:

Скачать книгу