Дарё. Абдукаюм Йулдошев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дарё - Абдукаюм Йулдошев страница 14

Жанр:
Серия:
Издательство:
Дарё - Абдукаюм Йулдошев

Скачать книгу

режа бор…

      Муҳиддинбой кулиб қўйди:

      – Режа бор-у, вақт йўқ.

      – Вой, унақа деманг, дадаси, булар истасалар вақт топадилар.

      – Бу гапингиз тўғри, келин. Истаган имкон топади.

      – Яхши боринг. Уйдагиларга салом айтиб қўйинг, Аббос ака.

      – Раҳмат. Саломат бўлинг.

      Эркакларнинг хайрлашишига халақит бергиси келмаган Ҳикоятхон қўлини кўксига қўйган кўйи уйга кирди.

      Икки дўст дарвозага яқинлашишди.

      – Аббос Усмонович, мен у ёққа борсам янгамулло ўпкалайди, сиз бу ёққа келсангиз келинингиз. Қачонгача хотинлардан гап эшитиб юрамиз? Келинг, анави масалани ҳам ҳал қилиб қўя қолайлик. Кейин иккита қудағай ўзлари ялашиб-юлқашиб юраверишади.

      Мезбонга сездирмасдан ора-сира қорнини ушлаб-ушлаб қўяётган меҳмон кулимсиради:

      – Булбулнинг ҳам эркаги сайрайди, Муҳиддинбой. Сиз тарафдан бир ишора бўлмагандан кейин…

      – Э, Аббос Усмонович, худога шукр, оқ-қорани тушунган замонавий одамлармиз. Ёшларнинг ўзлари кўришишсин, гаплашишсин. Шояд юлдузи юлдузига тўғри келиб турган бўлса. Ана ундан кейин битта мулла, бир калла қанд, уч сўм пул биздан, жўражон.

      – Маъқул. Биз ҳам бунга қарши эмасмиз. Аммо узунқулоқ гапларга қараганда, худди шундоқ ваъда Қаҳрамон Темировичга ҳам айтилган эканми-ей…

      Муҳиддинбой қўлларини юқори кўтарди:

      – Бўлган, тан оламан, шундай гап бўлган. Аммо ваъда эмас, таклиф, холос. Разведкангиз зўр ишлайди лекин, Аббос Усмонович.

      – Разведка эмас, аёллар деяверинг. Аммо биз бунгаям қарши эмасмиз. Буни кўнгил иши, умр савдоси дейдилар. Сиз айтгандай, аввал ёшлар учрашишсин, гаплашишсин, бир-бирини яқиндан танишсин. Тўй бўлса қочмас. Қўйнидан тўкилса қўнжига. Ё мен билан қуда бўларсиз, ё Қаҳрамон Темирович билан. Ҳар кимнинг пешонасига ёзилгани. Биз учун энг муҳими, ёшларнинг бахти.

      Улар дарвозадан ташқарига чиқишди.

      Дарвоза ёнида қора хизмат «Каптива» машинаси. Қайдандир пайдо бўлиб қолган Рустам машинанинг орқа эшигини очиб турарди.

      Меҳмон машинасига чиқди.

      – Яхши етиб боринг, Аббос Усмонович.

      – Яхши қолинг, Муҳиддинбой.

      Рустам эшикни оҳиста ёпди.

      «Каптива» йўлга тушди. Муҳиддинбой меҳмон ортидан анча вақт қўл силкиб турди, сўнг, машинанинг орт қизил чироқлари қайрилишда ғойиб бўлгач, орқада қўл қовуштириб турган ёрдамчисига жаҳл билан ўгирилди.

      – Мен сенга Аббос Усмонович чўнтагида бир миллион доллари бор, лекин ошқозони тешик меҳмон деб айтганмидим.

      Рустам бошини эгди:

      – Айтгандингиз, хўжайин.

      – Меҳмон ичмайди, чекмайди, диетада юради, деганмидим?

      – Дегандингиз.

      – Деган бўлсам нега столга йигирма хил ароқ қўйдирдинг?

      – Ахир… – Рустам довдираб қолди: – ахир… меҳмоннинг

Скачать книгу