Мугат фолбин. Абдужалол Рахимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мугат фолбин - Абдужалол Рахимов страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мугат фолбин - Абдужалол Рахимов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Забаржад «Худога шукур!», дея кўрпачага ўтирди. Эркин ёстиқ устидаги елпиғични олиб уни елпиди.

      – Борлигингга шукур, – деди Забаржад жиянига меҳри товланиб. – Сан хафа бўлма. Ҳозирча тириклигимни ҳеч ким билмагани маъқул эди. Шунинг учун ҳеч кимга айттирмадим.

      – Ман сизни ташлаб қўярмидим, холажон?!

      – Бола-чақангни ўйладим. Биламан, апангниям, маниям бировга хафа қилдирмайсан. Лекин, улар одам эмас, улар – илон! Ундайларнинг на миллати, на жинси бор. Қоп-қора юракларига банг10 билан қувват берадилар. Улардан бизгина эмас, қўни-қўшнилари, ҳамқишлоқлариям жабр кўрдилар. Энди жазоларини олишади.

      Хонага Зарбиби кирди. Хонтахтага дастурхон ёзиб, тўртта иссиқ нон қўйди.

      – Тандирга нон ёпиштиргандим, – деди. – Қизариб пишибди. Сизнинг насибангиз-да, бибижон. Нон азиз, азиз нон билан кириб келдингиз. Бундан буёғи хайрли бўлади.

      – Чой қайнадими, апа? – деди Эркин уни гапдан тўхтатиш учун.

      – Ҳозир, мангина ўлай, яна тандирни оғзини беркитмабман-ку? Семиз товуғимни аёғи куяди-я!

      Эркин билан Забаржад бир-бирларига қараб кулиб қўйишди. Зарбиби чой дамлаб кирди. Забаржад кетма-кет икки пиёла чой ичди, иссиқ нондан еди. Синглиси билан жияни унинг оғзини пойлашарди. Буни сезиб, қисқагина тушунтирди:

      – Қотиллар Қирорти қишлоғидан экан. Пул учун босқинчилик қилишган. Мани ўлган, деб ташлаб кетишганди. Тириклигимни билиб қолишибди. Буёққа келаётганларида мелисалар ушлашди.

      – Бечора язнамни қотиллари қўлга тушдими?

      – Ҳа.

      – Ё тавба! – деди Зарбиби кўзларини ола-кула қилиб. – Ҳаммамизни Худо асрабди.

      – Шундай. Эрта саҳарлаб йўлга чиқамиз. Эртадан кейин бегимнинг худойисини ўтказамиз.

      – Ухлайсизми? – деди Эркин холасига ачиниб.

      – Йўқ, бироз ўтирайлик.

      – Майли.

      – Укаларингни аҳволи қандай? Уларга қараб турибсанми?

      – Қараб турибман, хола. Тўртта укам фермерда ишлайди.

      – Эркингинам укаларига бош, худога шукур, – дея қўшимча қилди Зарбиби.

      – Фермер ойлик тўлайди, – деди Эркин. – Бир тоннадан буғдой ҳам берди. Буғдойдан бўшаган ерга маккажўхори экиб олишади.

      Забаржад кўзини юмиб олди.

      – Эркин, ўғлинг келопти, – деди туйқусдан.

      – Қайси ўғлим? – Эркин ажабланди.

      – Эрмамат, армиядаги кенжа ўғлинг.

      – Ий-е, ҳали вақт бор келишига. Қишда келади у.

      – Чиқ, у келди. Эрмамат армияни тугатиб, мелисага ишга киради.

      – Йўғ-е, хола?

      – Отпускасида уйлантирамиз, тақдирига ёзилган қиз бор.

      Бу гапларни эшитиб Эркин каловланиб қолди. Шу пайт деразани кимдир чертди.

      – Момо? – деган овоз эшитилди.

      – Эрмамат-ку! – Эркин сакраб ўрнидан турди.

      Зарбиби эшикни очишга улгурмади. Аскар кийимида Эрмамат кириб келди.

      – Ман келдим, момо!..

Скачать книгу


<p>10</p>

Банг – гиёҳванд модда демоқчи.