Мугат фолбин. Абдужалол Рахимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мугат фолбин - Абдужалол Рахимов страница 7

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мугат фолбин - Абдужалол Рахимов

Скачать книгу

маржон ёрдамида кўп ишларни қила олишини тушунди. Ҳозир бошида оғир ташвиш билан Зарбибининг уйида ўтирар экан, ана шулар хаёлидан ўтди. Қишлоққа тун пардасини ёя бошлаганда Забаржад бир қарорга келди.

      – Манга ҳовлидаги сўрига жой сол, – деди синглисига.

      – Кечаси салқин-ку, биби?

      – Тоғни ҳавоси даво.

      – Майлига, ман ҳам ёнингизда ётаман.

      – Йўқ, Зарбиби, сан уйда ёт!

      Опаси илгарилари ҳам бир ўзи ташқарида ётарди. Унинг қизиқ-қизиқ одатлари бор. Шунинг учун Зарбиби индамай, кўнди. У опасининг тирик қолганига минг бор шукур қилар, нима деса шунга рози эди. Ҳовлидаги сўрига жой солди. Забаржадга хайрли тун тилаб, хонага кириб кетди.

      Забаржад бошини ёстиққа қўйиб ётиб ухлаб қолди. Тун ярмида терлаб, босинқираб уйғонди. Тоғли қишлоқда асад ойининг салқин тунлари бошланганди. Рутубатли тоғ ҳавоси хуш ёқди. Ўша даҳшатли кечадаги тўлиной ҳамон фалакда осилиб турибди. Кўз олдига бувиси келди. Катта оқ рўмол ўраган, боқишлари тийрак кампир хаёлида қўрғошиндек ўрнашиб қолган. Ўшанда у юз ёшдан ошганди. Фикри тиниқ, хотираси кучли эди. Набираларидан Забаржадга алоҳида эътибор билан қаради. Имкон топди дегунча ёнига чақириб фол кўришнинг сир-синоатларини тушунтирарди. Йиллар ўтиб Забаржад кўҳлик, бўй етган қизга айланди. Бу пайтда бувисининг анча-мунча «сир»ларидан воқиф эди. Кекса момо кучдан кетиб, тўшакда ётиб қолган кунларидан бирида Забаржадни ёнига чақирди:

      – Бўйнимдаги маржонни ол! – деди.

      – Моможон, керакмас! – Забаржад титраб кетди.

      – Вақт етди, айтганимни қил!

      Забаржад сариқ-яшил шаффоф тошлардан тизилган маржонни бувисининг бўйнидан ечди.

      – Тақиб ол!

      У қўллари қалтираб, маржон шодасини бўйнига тақди.

      – Ҳеч нарса сезмадингми?

      – Йўқ.

      – Ҳали ўзинг ҳаммасини билиб оласан. Бу тошларнинг номи «забаржад».

      – Моможон?!

      – Қўрқма, ман айниб қолганим йўқ. Забаржад ман эмас, мана шу тошлар аслида. Бу исмни момом берган. Айтганки, бу соҳир тошлар гардундан9 ёғилган. Унинг эгаси фол кўради ва… уёғини билмайман. Уни билиш балки санга насиб қилар. Маржонни ҳеч қачон бўйнингдан ечма! Нима ҳодиса юз берса ҳам қўрқма, забаржад тошлар сани асрайди. Билиб қўй, маржонни қудрати чексиз. Ман уни доим сезиб турганман. Мани асрагани етар. Энди санга…

      Бувиси чуқур «уф» тортиб, кўзларини юмди. Забаржад «Момо, моможон!», дея додлаб юборди.

      У момосининг исми Забаржад эканлигини ўшанда билди. Унга ҳам шу исмни қўйган экан.

      Забаржад шуларни эслаб дадил ўрнидан турди. Эгнига қора нимчасини кийди. Бошига катта кўк рўмол ташлади. Қумғондаги сувда юз-қўлини ювди. Кейин дарвозани овозсиз очиб, чиқиб кетди.

Харсангтош ортида

      У тоғ томонга юрди. Кеча ойдин. Тўлишган моҳитобнинг сирли ёғдуси йўлларини ёритди. Шу ёғду билан тўғрига кетаверди. Анча юриб, таниш харсангтошга

Скачать книгу


<p>9</p>

Гардун – фалак, осмон.