Мугат фолбин. Абдужалол Рахимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мугат фолбин - Абдужалол Рахимов страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мугат фолбин - Абдужалол Рахимов

Скачать книгу

бири қўйишди. Дам тупроғи йиғилди. Зум ўтмай қабр тупроққа тўлди. Имом «Сураи Мулк»ни тиловат қила бошлади: Бисмилла’ ҳир роҳма’нир роҳийм «Таба’ рокал-лазий би-йадиҳил мулку ва ҳува ъала’ кулли шай-ин қодийр.»…

      Масжид имомининг овози қабристон узра сирли таралди. Уфқни қизил шафақ қоплади. Шом намозига яқинлашганда жаноза аҳли қабристондан қайтди. Забаржад одамларнинг кўзига кўринмаса-да, улар билан бирга эди. Танаси ертўлада бўлгани ҳолда фикран ўғиллари, уруғ-аймоқлари орасида бўлди. Унга маржон ёрдамида ўта олган ёрқин олам шу имкониятни берди. Узоқ-яқиндан жанозага келган тумонат одамни кўриб кўнгли бироз таскин топди. Ташвишли кунларда мугатлар доимо бирга бўлганлар. Бундай пайтларда гина-қудуратлар унутилади, муаммолар ортга сурилади. Забаржад қўни-қўшниларидан ҳам миннатдор бўлди. Ахир, бегини шу одамлар сўнгги йўлга кузатдилар. Фолбин уларни тарк этар экан, қалбларига нурли тилаклар йўллади.

      Забаржад танасини ертўладаги сўрида ҳис қилганида қуввати қолмаганди. Юраги беҳол, кўнгли шикаста ўтирарди. Буларнинг барини кексаликка йўйди. Ётиб, кўзини юмди.

      У ширин туш кўрди: ёш келинлик пайти экан. Бўйнида бувисидан қолган ёдгорлик маржон. Сочи кумуш тангалик ипак иплар қўшиб ўрилган. Қўлларига хино қўйилган. Эгнида бинафшаранг крепдешин кўйлаги. Кўзлари ёшлик эҳтиросидан ёнади. Шундай ҳимо билан юрадики, бундан ўзи уялиб кетади. Сафар ҳам самбитдек бўйлик, қора қош, қора кўз йигит. Забаржад уни ҳаммадан қизғанарди. Шу куни Сафар нимагадир қоронғи тушганда кириб келди.

      – Бегим! – деб Забаржад унинг бўйнидан қучоқлади. – Нега кеч келасиз? Ман соғиндим!

      У бегининг кўзларига тикилди. Сафарни эти жимирлашиб кетди.

      – Хаёлингга бошқа нарса келдими? – деди.

      – Ким билсин…

      – Мугат йигитлари хотинига садоқатли бўлишини биласан-ку? Мани борим, тану-жоним саники, Забаржад!

      У шундай деб, бақувват қўллари билан Забаржадни кўтариб олди. Забаржад унинг қайноқ қучоғида эриб, ўзидан кетай деди. Ҳушини йўқотмаслик учун уйғониб кетди…

      Ҳаммаси туш экан. Забаржаднинг юраги тез урар, нафаси қисиб, пешонасидан тер қуйиларди. Кўзини очиб, зимистон ертўлада эканлигини ҳис қилди. Ўрнидан туриб, пайпаслаб зинани топди. Икки қўли билан қопқоқни юқорига кўтарди. Қопқоқ кўтарилганда юзига салқин ҳаво урилди. Юлдузли осмонга кўзи тушди. Энди ертўла қопқоғини баралла кўтарди. Тўлиной тоғ томонга яқинлашмоқда. Демак, бир-икки соатдан кейин тонг ёришади. У шошилиши керак!

      Забаржад халтасини олиб ташқарига чиқди. Ертўла қопқоғини эҳтиётлик билан ёпди. Қаддини ростлаб, атрофга аланглади. Ойдин кеча. Атроф жимжит. Гўёки ҳеч нарса бўлмагандек. Ҳовлида осойишталик. Уйда қолган хассакашлар чарчаб ухлаб қолишган. У бутазордан чиқиб дарвоза томонга юрди… Ажаб, дарвоза илгаги туширилган, очиқ экан. «Беркитишни унутишибди», деб қўйди пичирлаб Забаржад. Ташқарига чиқиб, дарвозани маҳкам беркитди. Халтасини

Скачать книгу