Мугат фолбин. Абдужалол Рахимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мугат фолбин - Абдужалол Рахимов страница 10

Жанр:
Серия:
Издательство:
Мугат фолбин - Абдужалол Рахимов

Скачать книгу

кўзига қаролмасди.

      – Бу кимники? – қопчиққа ишора қилди терговчи.

      Олмагул пиқиллаб Эшқул томонга ишора қилди.

      – Эшқулники, шундайми?

      – Ҳа.

      – Қачон олиб келган?

      – Ўтган куни, саҳарда.

      Эшқул бирдан Олмагулга ташланди:

      – Онангни…

      Уни милиция ходимлари ушлаб қолишди. Олмагул дафъатан нима бўлганини тушунолмади. Эшқулнинг важоҳатидан қўрқиб ўзини ташлаб юборди. У ҳушидан кетганди. Одамлар орасида шов-шув бошланди. Ўрта ёшлардаги икки аёл югуриб келиб Олмагулни кўтариб олишди. Уни ўрик остидаги сўрига ётқизишди. Шу пайт дарвозадан бир эркак билан бир аёл кириб келишди. Одамлар издиҳоми икки четга сурилди. Эркак «Топганингни онасини…» деб қўлларини мушт қилиб олдинга ташланди. Сўрида беҳуш ётган Олмагулга кўзи тушиб тўхтади. Ёнидаги аёл бирдан Эшқулнинг юзига чанг солди.

      – Номард, боламни нима қилдинг?! Падарингга лаънат! Отанг ҳам қишлоқни булғаганди, сенам итлик қилдинг, уйинг куйгур!

      Милиция ходимлари тўхтатгунларича у Эшқулнинг башарасини юлиб ташлади. Юзидан қон оқаётган Эшқул ўзини орқага олди.

      – Баттар бўл! – деди одамлар орасида турган қари кампир. – Йигит ўлгур, гулдек қизни хор қилдинг!

      Бу гапни эшитиб Олмагулнинг отаси аламдан ўкириб юборди. Яна Эшқулга ташланди. Унинг йўлини милиция ходимлари тўсишди.

      – Амаки, ўзингизни босинг, – деди ёш сержант. – У қилмишига лойиқ жазо олади.

      – Бутун қишлоққа шарманда қилди, бўйнимни букди, итвачча!

      Ота бошига муштлаб йиғлаб юборди. Икки эркак келиб уни қўлтиғидан олиб кетишди.

      Қопчиқдаги пулга ҳам далолатнома тузилди. Омборхона билан қўшиб суратга туширишди. Шундан кейин милиция ходимлари Эшқул билан Ризони олиб чиқиб кетишди.

      Бу пайтда Олмагул ўзига келиб қолганди. Ўрик остидаги сўрида карахт ҳолатда ўтирарди.

      – Бор, кийимларингни олиб чиқ, – деди онаси. – Қорнимга сиққан уйимгаям сиғасан. Елкангни чуқури кўрсин бу гўристонни. Уруғини уйи куйсин! Бўйни узилмаса розимасман…

      Аёл яна узоқ қарғади. Йиғилиб ётган аламларини айтиб йиғлади. Юрагидаги мадда бойлаган яра ситилиб чиқарди гўё. Ҳамқишлоқлари аҳволини тушуниб жим қараб туришарди. Бу пайтда Забаржад одамлар орасидан сирғалиб чиқди. Унга ҳеч ким эътибор бермади. Узун қора либосдаги мугат кампир қир томонга юрди. Энди бу ерда қиладиган иши қолмади. Кўнглида ёқимли енгиллик ҳис қилди. Бўйнидаги маржонини силаб, алланималар дея пичирлади.

      У яна харсангтош ортида пайдо бўлганида асат ойининг қуёши тоғу тошларни қиздирарди.

Эркин

      Вақт тушга яқинлашди. Забаржад оч, чарчаган бўлишига қарамай енгил одимлаб қишлоқ томонга юрди. Мугатлар қишлоғида ҳар кунги ҳаёт давом этарди. Кимдир эшак аравада салом бериб ўтиб кетди. Оқ яктакли бир киши иккита қўчқорини дарвозадан киритолмай ҳалак. Ажириқ ўсган ерга бағрини бериб, тилини осилтириб ётган катта олапар ит ўйноқлаётган қўчқорлардан безор бўлиб, ўрнидан турди-да, нари кетди.

Скачать книгу