МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

ҒОЯ, ИШ БОШЛАШ ВА КРЕДИТ ОЛИШ

      Aнглияда саноат инқилоби бошланди. Пахта толасидан мато олиш жараёнида инқилоб ясаб, дастлаб чархпалак, кейинроқ буғ машинасидан фойдаланишга ўтиш саноат инқилобининг дастлабки самараси бўлди. Пахтани қайта ишлашнинг механизациялашуви дастлаб тўқимачиликда, сўнг саноатнинг бошқа соҳаларида меҳнат унумдорлигини кескин ошириб юборди. Янгича ғояларни жорий қилишга чанқоқ янги тадбиркорлар ва ишбилармонлар иқтисодиёт тармоқларидаги технологик кашфиётларнинг асоси бўлган инновациялар тепасида турди. Бундай юксалиш тез орада Aтлантика океани орқали AҚШга ҳам тарқала бошлади. Одамлар Aнглияда ўйлаб топилган янги технологияларни ўзлаштириш улкан иқтисодий имкониятлар эшигини очишига гувоҳ бўлди. Уларда ҳам ўзларининг ихтироларини яратиш иштиёқи туғилди.

      Патентлар кимларга берилганига эътибор қаратиб, бу ихтироларнинг моҳиятини тушунишга уриниб кўрамиз. Ғояларга эгалик қилиш ҳуқуқини (интеллектуал мулк ҳуқуқи) ҳимоялашга қаратилган патент тизими инглиз парламенти томонидан 1623 йилда қабул қилинган “Монополиялар тўғрисидаги низом” билан тартибга солинган. Ўз навбатида, бу низом қиролнинг ўзи хоҳлаган кишиларга патент бериш имтиёзини қисман чеклаш ҳамда муайян фаолият ва бизнес юритиш учун махсус ҳуқуқлар беришни самарали амалга ошириш мақсадида қилинган ҳаракат эди. AҚШдаги патентлаштиришга оид ҳайратланарли факт шундаки, патент берилган кишилар нафақат жамиятнинг бой ва асилзода табақаларидан, балки келиб чиқиши ва ижтимоий мавқеига кўра турли тоифа вакилларидан бўлган. Уларнинг кўпчилиги патентлари асосида муваффақият қозонди. Жумладан, фонограф (овоз ёзиш қурилмаси) ва чўғланма лампа ихтирочиси Томас Эдисон ҳозиргача дунёнинг энг йирик компаниялардан бири ҳисобланган “General Electric” компаниясига асос солган. Эдисон оилада етти фарзанднинг кенжаси эди. Унинг отаси Самуэл Эдисон томлар учун қопламалар тайёрлаш, тикувчилик, майхона юргизиш каби ҳар турли ишларда ўзини синаб кўради. Томас мактабга жуда кам қатнаган, унга уйда онаси таълим берган.

      1820–1845 йилларда AҚШда патент берилганларнинг бор-йўғи 19 фоизи яхши таълим олган ёки йирик ер эгалари бўлган ота-оналарнинг фарзандлари эди. Шу даврда патент олганлардан фақат 40 фоизи худди Эдисон каби бошланғич таълимнигина битирган ёки умуман мактаб кўрмаган кишилар бўлган. Шу билан бирга, улар Эдисонга ўхшаб кўпинча янги фирма очиш орқали ўз патентларидан фойдаланишган. ХIХ асрда AҚШ сиёсий жиҳатдан дунёдаги ўша давр учун энг демократик давлат бўлгани ҳолда, инновациялар борасида ҳам бошқалардан кўра эркинроқ мамлакат эди. Бу эса AҚШнинг иқтисодий жиҳатдан дунёдаги энг инновацион мамлакатга айланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

      Борди-ю, сизда яхши ғоя бўлса, камбағал бўлсангиз ҳам, барибир унча қиммат бўлмаган патентни қўлга киритишингиз мумкин. Патентдан пул ишлаш мақсадида фойдаланиш эса мутлақо бошқа нарса бўлиб, бунинг бир йўли, шубҳа йўқки, патентни

Скачать книгу