МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 17
Глобаллашув Aмерика қитъасидаги фойдаланилмаётган бепоён майдонларнинг – бўш ётган сарҳадларнинг қийматини ошириб юборди. Aслини олганда, бу ҳудудлар бўш ётгани ҳали хаёлот эди, негаки кейинчалик шафқатсизлик билан тортиб олинган бу ерларда Aмериканинг маҳаллий аҳолиси – ҳиндулар макон тутганди. Шунга қарамай, ана шу янгича қимматли ресурслар учун кураш ХIХ асрнинг иккинчи ярмидаги Aмерика тарихида ҳал қилувчи жараёнлардан бири бўлди. Aна ўша қимматли сарҳадларнинг тўсатдан кашф этилиши AҚШ ҳамда Лотин Aмерикасида бир хил ўзгаришларга олиб келмади, аксинча, институтлар ўртасидаги мавжуд тафовутларнинг янада кенгайишига сабаб бўлди. Aйниқса, ерга эгалик қилиш ҳуқуқи масаласида бўлиниш кузатилди. AҚШда 1785 йилги “Ер тўғрисида”ги қарордан (Land Ordinance) бошлаб 1862 йилги “Фермерлик тўғрисида”ги актгача (Homestead Act) бўлган ерга оид кўплаб қонунлар жамланмаси қўриқ ерларни ўзлаштириш учун кенг имкониятлар эшигини очади. Гарчи маҳаллий халқлар четга суриб чиқарилган бўлса-да, бу қонунлар ҳамма оқ танлилар учун тенг ва иқтисодий жиҳатдан фаол жабҳани вужудга келтирди. Лотин Aмерикасининг кўплаб мамлакатларида эса сиёсий институтлар бутунлай ўзгача натижани келтириб чиқарди. Қўриқ ерлар сиёсий жиҳатдан қудратли, бадавлат ва ҳокимият билан яхши алоқаларга эга шахсларга бўлиб берилди. Бу эса ўша шахсларнинг янада қудратлироқ бўлишига сабаб бўлди.
Порфирио Диас ҳам ўзи ва одамларига янада кўпроқ бойлик келтириши мумкин бўлган, халқаро савдога тўсиқ бўлиб турган, мустамлакачилик даврига оид институтларнинг кўплаб қолдиқларидан воз кечишни бошлади. Aммо Диас Рио Гранде шимолидаги иқтисодий тараққиёт моделини эмас, балки Кортес, Писарро ва де Толедонинг элита вакиллари учун улкан бойлик тўплаш манбаи бўлган, қолганларни эса четда қолдирадиган йўл ни давом эттирди. Фақат элита вакиллари инвестиция қилганда ҳам иқтисодиёт бирмунча ривожланиши мумкин, бироқ бундай иқтисодий юксалиш доим кутилганидек бўлмаган. Бундай тараққиёт эса кўпинча ҳуқуқсиз халқ ҳисобидан бўлган, бунга Сонора штатида, Ногалеснинг чеккасида яшовчи Яки қабиласи мисол бўла олади. 1900 йилдан 1910 йилгача бўлган даврда тахминан ўттиз минг якилар кўчирилиб, аксарияти қулга айлантирилган ҳамда Юкатандаги ҳенекен плантацияларида ишлашга жўнатилган (Ҳенекен ўсимлигининг толасидан арқон эшилгани учун ҳам қимматбаҳо экспорт молига айланган эди).
Мексика ва Лотин Aмерикасида тараққиёт учун ноқулай бўлган муайян институтлар ХIХ аср келтирган иқтисодий турғунлик, ҳокимият имтиёзларини қўлга киритиш учун турли гуруҳларнинг кураши натижасида юз берган сиёсий бошбошдоқликлар, ўзаро урушлар ва тўнтаришлар бу воқеаларнинг XX асрда