МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 20

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

шакллантиради. Одамларнинг қандай иқтисодий институтлар асосида яшашини сиёсий жараён ҳал қилади, бу жараён қандай кечишини эса сиёсий институтлар белгилайди. Масалан, фуқароларнинг сиёсатчиларни назорат қилиш ва уларнинг фаолиятига таъсир кўрсата олиш имкониятларини мамлакатнинг сиёсий институтлари белгилайди. Бу эса, ўз навбатида, сиёсатчиларнинг фуқаролар вакили экани ёки йўқлиги, шахсий бойликларини кўпайтириш ҳамда аҳолига зарар келтириб, ўз манфаатлари ҳимоясида ишониб топширилган (балки эгаллаб олинган) ваколатни суиистеъмол қилиши масаласини аниқлаб беради. Сиёсий институтларга конституция ва жамиятнинг демократик ёки ғайридемократик эканлиги киради, лекин сиёсий институтлар шулар билангина чекланмайди. Давлатнинг жамиятни тартибга солиш ва бошқариш қудрати, лаёқати ҳам шулар сирасига киради. Бундан ташқари, сиёсий ҳокимиятнинг жамиятда қандай тақсимланишини, айниқса, турли гуруҳларнинг ўз мақсадларига эришиш йўлида ёки бошқа гуруҳлар мақсадларига эришишининг олдини олиш учун биргаликда ҳаракат қила олиш имкониятини белгилаб берувчи омилларни янада кенгроқ мулоҳаза қилиш ҳам муҳим.

      Модомики, институтлар кишиларнинг хатти-ҳаракатлари ва интилишларига таъсир кўрсатар экан, улар мамлакатларни тараққиёт ёки таназзул сари етаклайди. Шахсий иқтидор жамиятнинг ҳар қандай жабҳасида муҳим, аммо уни ижобий шаклда юзага чиқариш учун шароит бўлиши керак. Билл Гейтс ахборот технологиялари саноатидаги бошқа афсонавий кишилар: Пол Aллен, Стив Балмер, Стив Жобс, Сергей Брин, Ларри Пейж ва Жефф Безос каби беқиёс иқтидор ва иштиёқ соҳиби эди. Лекин у охир-оқибат стимулларга (рағбатларга) лаббай деб жавоб берди. Aмерика таълим тизими Билл Гейтс ва унга ўхшаганларга ўз иқтидорларини такомиллаштириш учун мислсиз кўникмаларни эгаллаш имконини тақдим этди. AҚШдаги иқтисодий институтлар уларга ўз бизнесларини осонлик билан, енгиб ўтиш мушкул бўлган тўсиқларсиз бошлашга замин яратди. Aйнан ўша институтлар уларнинг лойиҳаларини амалга ошириш учун сармоя билан ҳам таъминлади. Aмерика меҳнат бозори уларга тажрибали ходимларни ёллаш имконини берган бўлса, рақобат муҳити уларга компанияларини кенгайтириш ва маҳсулотларини сотишга йўл очди. Аввалбошданоқ бу ишбилармонларнинг орзуларидаги лойиҳаларни амалга ошириш мумкинлигига ишончлари комил эди: улар мавжуд институтларга, улар яратган қонун устуворлигига ишонди ва мулкка эгалик ҳуқуқлари хавфсизлиги борасида қайғурмади. Ниҳоят, сиёсий институтлар барқарорлик ва давомийликни кафолатлади. Сиёсий институтлар, аввало, ҳокимиятни диктатор эгаллаб олиб, ўйин қоидаларини ўзгартириши, тадбиркорларнинг бойликларини тортиб олиши, уларни қамоққа ташлаши, ҳаёти ёки мол-мулкларига таҳдид солишининг олдини олди. Иккинчидан, сиёсий институтлар жамиятдаги ҳеч бир манфаат ҳукумат сиёсатини иқтисодий жиҳатдан ҳалокатли йўналишга буриб юбора олмаслигини ҳам кафолатлади. Негаки, сиёсий ҳокимият ваколатлари чегараланган ва турли гуруҳлар ўртасида етарлича тақсимланган

Скачать книгу