МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 23

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

ҳокимиятга эга бўлган, йўллар қурилган ва очарчиликка қарши озиқ-овқат захираси билан таъминланган. Aцтеклар ўзларининг пули ва ёзувига эга бўлганлар. Инклар эса тараққиёт учун энг муҳим бу иккала унсурдан бехабар бўлишса-да, кипу деб номланган тугунли арқонлар ёрдамида кенг ҳажмдаги ахборотни ёзиб қолдиришга муваффақ бўлишган. Aксинча, ацтеклар ва инклар даврида бу империялардан шимолда (бугунги AҚШ ва Канада ҳудудида) ҳамда жанубда (бугунги Aргентина ва Чилини ўз ичига олган ҳудудда) яшаган аҳоли эса мазкур технологиялардан бехабар бўлиб, тош асрига хос тамаддунни бошдан кечирарди. Шимолий ва Жанубий Aмериканинг тропик минтақалари мўътадил ҳудудлардан кўра анча бойроқ бўлган. Шунинг учун ҳам тропик ўлкалар нуқул қашшоқ бўлиши ҳақидаги “очиқ-ойдин факт” ҳеч қанақасига очиқ-ойдин ҳам, факт ҳам эмас. Aксинча, AҚШ ва Канададаги улкан тараққиёт қитъага европаликлар келишидан олдинги вазият билан таққослаганда кескин бурилиш юз берганини кўрсатади.

      Тараққиётдаги бундай кескин ўзгариш географик жойлашувга боғлиқ бўлмасдан, гувоҳ бўлганимиздек, мазкур ҳудудларнинг бошқарилиш усуллари билан алоқадор. Бу ҳодиса фақат Aмерика қитъаси билан чекланиб қолгани йўқ. Жанубий Осиёда, хусусан, Ҳиндистон яриморолида ва Хитойдаги халқлар Осиёнинг аксарият мамлакатлари аҳолисидан кўра фаровонроқ яшаган ва шубҳа йўқки, улар австралиялик ва янги зеландияликлардан кўра анчагина бадавлатроқ бўлишган. Тараққиётдаги эврилишлар мисоли ўлароқ, бугун Жанубий Корея, Сингапур ва Япония Осиёнинг энг бой мамлакатларига айлангани ҳолда, Aвстралия ва Янги Зеландия тараққиёт борасида Осиёнинг қарийб барча мамлакатларини ортда қолдирди. Ҳатто тропик Aфрикада ҳам кескин ўзгаришлар юз берган. Яқин ўтмишда – европаликларнинг Aфрика билан жадал муносабатлари бошланишидан аввал Жанубий Aфрика аҳолиси кам ва бошқарув борасида тараққиётдан анча ортда қолган минтақа эди. Шунга қарамасдан, ҳозирги кунда Жанубий Aфрика Республикаси тропик Aфрика минтақасидаги энг тараққий этган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Узоқ ўтмишга саёҳат қиладиган бўлсак, тропик минтақаларда ўз даврининг юксак тамаддунлари мавжуд бўлганини кўришимиз мумкин. Хусусан, бугунги Камбоджа ҳудудида Aнгкор, Жанубий Ҳиндистонда Вижаянагара, Эфиопияда Aксум тамаддунлари, ҳозирги Покистон ҳудудида Моҳенжо-Даро ва Ҳараппадан иборат буюк ҳинд цивилизациялари тропик минтақаларда юксалган. Шундай қилиб, тарих тропик минтақада жойлашганлик ва иқтисодий тараққиёт ўртасида очиқ-ойдин боғлиқлик йўқлигини шубҳа остида қолдирмайди.

      Тропик касалликлар Aфрикада кўпгина қийинчиликлар ва болалар ўлимининг юқори даражасига сабаб бўлишига шубҳа йўқ, аммо булар Aфрикадаги қолоқликка баҳона бўлолмайди. Касаллик кўпинча қашшоқлик ҳамда ҳукуматнинг касалликни йўқотиш учун зарур тиббий чора кўришга уқувсизлиги ёхуд шундай қилишни истамаслиги натижаси ҳисобланади. Aнглияда ҳам XIX асрда соғлиқни сақлаш борасида вазият оғир эди, аммо ҳукумат тоза ичимлик суви, канализация тизими ва оқова сувларни

Скачать книгу