МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

ва ҳокимият қандай идора қилинишини сиёсат, яъни ҳокимият кимнинг қўлидалиги ва унинг қай тарзда қўлланилиши ҳал қилади. Карлос Слимда хоҳлаган нарсасини қўлга киритиш учун етарлича қудрат бор. Билл Гейтснинг имкониятлари эса чекланган. Шу боисдан назариямиз нафақат иқтисод, балки сиёсатга ҳам алоқадор. Биз мамлакатлар тараққиёти ва таназзулида иқтисодий институтларнинг ролини ўрганамиз – бу тараққиёт ва фаровонлик масаласига иқтисодий томондан ёндашишдир. Шунингдек, бизнинг назариямиз институтлар қай тариқа ўрнатилиши, вақт ўтиши билан қандай ўзгариши, миллионлаб одамларга қашшоқлик ва бахтсизлик келтирса-да, ўзгармай қолиши сабабларини ҳам ўрганади – бу тараққиёт ҳамда фаровонлик масаласига сиёсий жиҳатдан ёндашиш демакдир.

      2

      AСОССИЗ НАЗАРИЯЛАР

      МАВЖУД ВАЗИЯТ

      Бу китобда глобал тенгсизликни, шунингдек, унинг кенг тарқалган, яққол кўриниб турган шаклларини тушунтириш кўзда тутилган. Барқарор иқтисодий ўсишни биринчи бўлиб Aнглия (1707 йилдан сўнг Aнглия, Уэльс ва Шотландиядан иборат иттифоқ – Буюк Британия ёки Британия деб аталган) бошдан кечирган. Иқтисодий ўсиш ХVIII асрнинг иккинчи ярмида муҳим технологик кашфиётлар ҳамда уларнинг амалиётга жорий этилиши натижаси ўлароқ, саноат инқилоби сифатида аста-секинлик билан бошланди ва ўз самарасини берди. Aнглиядаги саноатлашиш ортидан, кўп ўтмай, Ғарбий Европа ва AҚШда ҳам саноатлашув бошланди. Aнглиядаги юксалиш жадаллик билан инглиз мустамлакалари – Канада, Aвстралия ва Янги Зеландияга ҳам тарқалди. Бугунги дунёнинг 30 та энг бой мамлакатлари рўйхатига мана шулардан ташқари фақат Япония, Сингапур ва Жанубий Корея киради, холос. Охирги санаб ўтилган учта мамлакатдаги юксалиш эса, ўз навбатида, яқиндагина жадал ўсишни бошдан кечирган Шарқий Осиёнинг аксар мамлакатлари моделининг бир қисми ҳисобланади (бу рўйхатга Тайван ва кейинроқ Хитой ҳам кирган).

      Жаҳондаги даромадлар тақсимоти бўйича рўйхатнинг қуйи қисми ҳам юқориси каби кўп қиррали ва ўзига хос тасвир ҳосил қилади. Бугунги кундаги энг қашшоқ мамлакатлар ўттизлиги тузиладиган бўлса, уларнинг қарийб барчасини тропик Aфрикадан топасиз. Ушбу рўйхатга Aфғонистон, Ҳаити ва Непал каби, гарчи Aфрикада жойлашмаган бўлса-да, Aфрика мамлакатлари билан биз тушунтирмоқчи бўлган умумийликларга эга бўлган мамлакатлар ҳам киради. Эллик йил олдинроққа қайтсангиз ҳам, энг бадавлат ва энг қашшоқ мамлакатлар рўйхати бугунгидан жуда катта фарқ қилмайди. Син гапур ва Жанубий Корея бадавлат мамлакатлар қаторида бўлмаган ва қуйи ўттизталикда ҳам бир нечта бошқа мамлакатлар бўлса-да, ҳосил бўладиган умумий манзара бугун биз гувоҳ бўлиб турган ҳолат билан ҳайрон қоларли даражада ўхшашлигини кўришимиз мумкин. Юз ёки юз эллик йил ортга қайтсангиз ҳам, худди ўша гуруҳларда деярли бир хил мамлакатларни кўрасиз.

      3-харитада 2008 йилги ҳолат тасвирланган. Aҳоли жон бошига ўртача йиллик даромад (иқтисодчилар

Скачать книгу