МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 19

Жанр:
Серия:
Издательство:
МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон

Скачать книгу

ташкил қилиш мақсадида дарҳол бу шартномани бекор қилади. Бироқ “CОC” фирмаси “CompUSA” устидан Даллас судига шикоят қилади. Слим судда ютқазади ва 454 миллион доллар жаримага тортилади, зеро Далласда ампаро ҳуқуқи йўқ эди. Aна ўша суд ишидан сўнг “CОC”нинг адвокати Марк Вернер шундай деганди: “Мазкур суд ажрими глобал иқтисодиёт даврида AҚШда фаолият кўрсатишни истаган фирмалар унинг қонунларини ҳурмат қилиши шартлиги борасидаги огоҳлантириш бўлди”. Шундай қилиб, Карлос Слим AҚШдаги институтларга дуч келган пайтда унинг пул ишлаш тактикалари иш бермади.

      ГЛОБАЛ ТЕНГСИЗЛИК НАЗАРИЯСИ САРИ

      Биз нотенг дунёда яшаймиз. Мамлакатлар орасидаги тафовутлар худди Ногалеснинг иккала қисми ўртасидаги фарқларга ўхшайди-ю, фақат кўлами каттароқ. Бадавлат мамлакатларда одамлар соғломроқ, узоқроқ умр кўради ва анча яхшироқ таълим олади. Улар учун камбағал мамлакатлар аҳолиси фақат орзу қила оладиган кўплаб қулайлик ва имкониятлар, жумладан, дам олиш таътилларидан тортиб, каръера зиналари бўйлаб кўтарилиш каби имкониятлар эшиги очиқ. Бадавлат ўлкаларда аҳоли ўйдим-чуқурлари бўлмаган равон йўлларда юради, уйларидаги канализация, электр энергияси ва сув таъминотидан баҳраманд бўлади. Бу мамлакатларда ҳукумат одамларни асоссиз ҳибсга ҳам олмайди, тажовуз ҳам қилмайди, аксинча, ҳукумат аҳолига таълим, соғлиқни сақлаш, йўллар ва тартибни сақлаш каби хизматларни кўрсатади. Эътиборга молик яна бир жиҳат – фуқаролар сайловларда овоз беради ва мамлакатда олиб борилажак сиёсат йўналишини белгилашда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

      Дунё мамлакатлари ўртасидаги тенгсизликни намоён қилувчи улкан тафовутлар барчага, ҳатто қашшоқ мамлакатларнинг телевидение ва интернетдан маҳрум аҳолисига ҳам яхши маълум. Aна ўша тафовутлардан бохабарлик инсонларни яхши турмуш шароитлари ва имкониятларга эга бўлиш илинжида Рио-Гранде ёки Ўртаер денгизини ноқонуний кесиб ўтишга мажбур қила ди. Бу тенгсизлик нафақат камбағал мамлакатлардаги аҳолининг турмушига таъсир қилади, балки у AҚШ ва бошқа мамлакатларда улкан сиёсий оқибатларга олиб келадиган норозилик ва қаршиликларга ҳам сабаб бўлади. Бу китобнинг мақсади нега бундай тафовутлар мавжудлиги ва унга нима сабаб бўлганини аниқлашдан иборат. Тенгсизликнинг моҳиятини англаш якуний мақсад эмас, балки у ҳамон қашшоқликда умр кечираётган миллиардлаб инсонлар ҳаётини яхшилаш бўйича дурустроқ ғоялар ўйлаб топиш сари қўйилган илк қадамдир.

      Ногалесни ажратиб турувчи чегаранинг икки тарафидаги тенгсизлик айсбергнинг учи, холос. AҚШ билан савдо-сотиқ қилиш имконига эга бўлган Шимолий Мексика аҳолиси сингари (бу савдо доим ҳам қонуний шаклда бўлмайди) ногалесликлар ҳам бир оиланинг йиллик даромади беш минг доллар атрофида бўлган Мексиканинг бошқа ҳудудлари аҳолисидан кўра фаровонроқ турмуш кечиради. Ногалесдаги бундай нисбатан яхшироқ тараққиётнинг манбаи саноат паркларида жойлашган макиладора16 фабрикалари

Скачать книгу


<p>16</p>

Макиладора (испанча“maquiladora” – йиғувчи, теримчи) – Мексиканинг AҚШ чегарасига яқин ҳудудларида Aмерика компаниялари томонидан ташкил қилинган, тайёр бутловчи қисмларни йиғиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотни экспорт қилишга мўлжалланган корхона.