МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари. Джеймс А. Робинсон
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу МАМЛАКАТЛАР ТАНАЗЗУЛИ САБАБЛАРИ: қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари - Джеймс А. Робинсон страница 18
Мексикада эса Карлос Слим пулни янгилик ўйлаб топиш билан жамғармади. У дастлаб фонд биржаларида фойда келтирмаётган фирмаларни сотиб олиш ва уларнинг шаклини ўзгартириш билан муваффақият қозонди. Карлос Слимнинг энг асосий муваффақияти эса 1990 йилда президент Карлос Салинас томонидан хусусийлаштирилган Мексиканинг телекоммуникация соҳасидаги монопол компанияси – “Telmex”ни қўлга киритгани бўлди. 1989 йил сентябрида ҳукумат компаниянинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 51 фоиз акцияси (умумий акцияларнинг 20.4 фоизи) сотилишини эълон қилади. Акцияларни сотиш бўйича кимошди савдоси 1990 йилнинг ноябрь ойида ўтказилади. Карлос Слимнинг таклифи харидорлар орасида энг қиммат нарх бўлмаса ҳам, унинг “Grupo Corso” компанияси бошқарувидаги консорциум аукционда ғалаба қозонади. Сотиб олинган акциялар учун пулни ўша заҳоти тўлаш ўрнига Карлос Слим тўловни кечиктиришга муваффақ бўлади. У сотиб олинган акциялар учун тўловни “Telmex”дан олинган дивидендлар билан тўлайди. Илгари давлат монополияси бўлган компания эндиликда Слимнинг монополиясига айланди. Компания жуда катта даромад келтирарди.
Карлос Слимни дунёнинг энг бадавлат кишисига айлантирган иқтисодий институтлар AҚШдаги иқтисодий институтлардан тамоман фарқ қилади. Aгар сиз Мексикада тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, бозорга кириш учун қўйилган тўсиқлар фаолиятингизнинг барча босқичларида ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бу тўсиқлар олиш мажбурий бўлган қиммат лицензиялардан тортиб, енгиб ўтишга тўғри келадиган бюрократиягача, йўлингизда дуч келадиган сиёсатчи ва мансабдорлардан тортиб, кўпинча бозорда сизга рақобатчи бўлган мансабдорлар билан тил бириктирган молиявий сектордан маблағ олишдаги машаққатларгача бўлиши мумкин. Бу тўсиқлар сердаромад соҳаларга киришга йўл қўймайдиган, енгиб ўтиш имконсиз бўлиши ҳам, ёхуд сизни рақобатчилардан ҳимоя қиладиган