Менинг ҳаётим. Генри Форд

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 21

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Менинг ҳаётим - Генри Форд

Скачать книгу

Вазн ҳақида кўплаб аҳмоқона фикрлар бор. Айрим бемаъни атамалар қандай қилиб лексиконга кириб қолгани ғалати. Масалан, ақлли одамнинг миясига нисбатан “кўп тош босади” ибораси ишлатиларкан. Бу яна нимаси? Ҳеч ким танаси оғир, вазндор бўлишини истамайди-ю, бош бундан мустасноми? Номаълум сабабларга кўра, вазн ва кучни бир-бири билан чалкаштиришади. Ўйлайманки, бунга ибтидоий лойиҳалаш усуллари сабаб. Ҳўкиз қўшиб тортадиган эски арава бир тонна тош босган. Унинг вазни шу қадар оғир эдики, бу тортиш кучини ҳаддан зиёд камайтирарди. Нью-Йоркдан Чикагога бораётган йўловчиларнинг жамини қўшганда ўн тонна ҳам чиқмайдиган вужудларини ташиш учун юзлаб тонна оғирликдаги поездлар қурилади. Натижада ҳақиқий куч йўқотилади, миллионлаб маблағ беҳуда сарф этилади. Фойдали ҳаракат коэффицентининг пастлиги куч ва вазннинг нотўғри нисбати туфайли вужудга келади. Оғирлик буғда юрадиган йўл текисловчи машинага керак, бошқа ерда эмас. Кучнинг вазнга умуман алоқаси йўқ. Дунёда буюк ишларни амалга оширувчи одамнинг зеҳни ўткир, енгил ва кучлидир. Куч фақат вазндан иборат эмас – одамларда ҳам, нарсаларда ҳам. Оламдаги энг чиройли нарсалар ортиқча юкдан холи бўлади. Агар менга ё машина вазнини оширишни ёки қўшимча қисм қўшишни таклиф қилишса, мен оғирликни камайтириб, ортиқча қисмни йўқотиш йўлини қидираман! Мен лойиҳалаштирган автомобиль ўзининг барча ўтмишдошларидан енгил эди. Бундан ҳам енгил қилардим, лекин у пайтлар материаллар етарли эмасди. Кейинроқ, янги материаллар пайдо бўлгач, янада енгил автомобиллар йиға олдим.

      Биринчи йилда биз “Model A”ни яратдик, унинг шассисини 850, кузовини 100 доллардан сотдик. Бу машинада икки цилиндрли мотор, 8 от кучи ва занжирли узаткич бор, бензин идиши 20 литр сиғимга эга эди. Йил мобайнида биз 1708 та автомобиль тайёрлаб сотдик, бу машиналаримиз ҳақли равишда эътибор топганидан далолат берарди.

      Ўшанда ишлаб чиқарилган ҳар бир “Model A” моделнинг ўз тарихи бор. Масалан, 1904 йилда ясалган № 420 автомашинани калифорниялик полковник Коллье харид қилганди. Бир неча йилдан сўнг у машинани сотиб, янги “Форд” олди. № 420 қўлдан-қўлга ўтиб, Рамонанинг тоғ қисмида яшайдиган Эдмунд Якобснинг қўлига тушади. Якобс машинадан анча йил энг оғир ишларда фойдалангандан сўнг, янги “Форд” харид қилиб, эскисини сотади. 1915 йилда автомобиль мистер Кантелло исмли одамга етиб боради ва у моторини олиб, сув насосига ўрнатади, шассисига арава шотисини жойлаштиради. Ҳозиргача ўша мотор сув тортишга хизмат қилмоқда, хачирларга қўшилган шассиси эса деҳқон арава вазифасини ўтаяпти. Хулоса шуки, “Форд” машиналарини қисмларга ажратиш мумкин, аммо йўқ қилиб бўлмайди.

      Илк рекламамиздан парча келтираман:

      “Мақсадимиз кундалик эҳтиёжларни қондириш учун тайёрланган, иш юзасидан ва оилавий фойдаланишга мўлжалланган автомобиль ишлаб чиқариш ва сотишдир. Автомобиль харидорни қониқтирадиган даражада тезкор, аммо кейинги пайтлар кўплаб шикоятларга сабаб бўлаётган даражада даҳшатли тезликка чиқмайди. Биз ўзининг мустаҳкамлиги, �

Скачать книгу