Менинг ҳаётим. Генри Форд
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 16
Автомобилсозлик саноатини ҳалол деб бўлмасди, ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан илмий асосларга қурилмаганди. У ҳам шунчаки бошқа бизнес турлари каби эди. У пайтлар мамлакат иқтисодий юксалишни бошдан кечираётганди. Шу пайтгача темирйўллар билангина қизиққан банк соҳиблари саноатга ҳам эътибор бера бошлади. Ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам мен қиймат, даромад ва бошқа барча масалалар ўз-ўзидан изга тушиб кетади, фақат тадбиркор яхши ишласа бўлди, ишлаб чиқаришни кичик ишдан бошлаб, аста-секин ўз даромади ҳисобидан кенгайтириш лозим, деб ўйлардим. Даромаднинг йўқлиги – тадбиркор вақтни бекорга ўтказаётгани ва бу бизнесга яроқсиз экани белгисидир. Ўшандан бери ўз қарашларимни ўзгартиришга сабаб тополмадим, аммо тез орада билдимки, “ўз ишингни тўғри бажар ва у фойда келтиради”, деган ақида замонавий бизнесда эскириб қолибди. Аксарият одамлар бизнесни имкон қадар катта сармоя билан бошлаб, сўнг имкон қадар кўп акция чиқариш ва сотиш лозим, деган режага асосан ишларкан. Акцияларни сотишдан қолган пул, ўртадагиларга қилинган тўловдан ташқари, юракни ҳовучлаб, ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сарфланади. Яхши ишлаб, камтарона даромад топганни эмас, балки юқори нархда энг кўп акция чиқарганни яхши тадбиркор ҳисоблашарди. Меҳнатнинг аҳамияти йўқ, ҳамма гап акция ва облигацияларда эди. Янги ёки эски очилган бизнес эгаларининг ўз облигацияларига катта қизиқиш уйғотиб, кейин уларни адолатли нархда сотишига умид қилишларини тушунмасдим. Буни ҳеч қачон тушунмаганман.
Ишга сарфланган ҳар бир доллар қанча пул олиб келишини ҳисоблайдиган формулани ҳеч англай олмаганман. Ўзини молиячи ҳисоблайдиган бизнесменларнинг фикрича, пуллар 6 фоиз, ёки 5 фоиз, ёхуд ҳеч бўлмаганда, 4 фоиз фойдага “муносиб”дир, ишга 150 минг доллар тиккан инсон шунча фойда келишини кутишга ҳақли, ахир шу пулни банкка қўйсанг ёки қимматли қоғозларга тиксанг ҳам шу фойда келади. Шунинг учун бизнесда ишлаб чиқариш харажатларига фоиз қўшиш ишга тикилган сармоя фоизи ҳисобланади. Бу ғоя кўплаб банкротликлар ва муваффақиятсизликларга