Менинг ҳаётим. Генри Форд
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 14
II БОБ
Бизнес ҳақида нималарни ўргандим?
Менинг “бензинда юрадиган аравам” Детройтдаги биринчи ва анча вақт ягона автомобиль бўлиб турди. У кўпчиликнинг ғашига тегарди, чунки шовқин қилар, отларни ҳуркитиб юборарди. Бундан ташқари, машинам кўча ҳаракатини ҳам қийинлаштирарди. Шаҳарнинг қаерига машинамни тўхтатсам, унинг атрофини одамлар ўраб оларди. Бир дақиқага уни қаровсиз қолдирсам, бирор қизиқувчан инсон топилар ва уни ҳайдаб кўрмоқчи бўларди. Алалоқибат, мен ўзим билан занжир олиб юрадиган ва агар машинамни кўчада қолдиришимга тўғри келса, симёғочга “занжирлаб”, боғлаб кетадиган бўлдим. Полиция билан ҳам дилхираликлар чиқди – негалигини билмайман. Билишимча, у пайтда ҳали тезлик бўйича чекловлар жорий этилмаганди. Ҳар не бўлганда ҳам, мен ҳокимиятдан алоҳида рухсатнома олишимга тўғри келди ва бирмунча вақт Америкада расман тан олинган ягона ҳайдовчи бўлиб юрдим. 1895 ва 1896-йилларда мен шу мўъжазгина машинада минг мил йўл босдим ва охири уни Детройтлик Чарльз Эйнслига 200 долларга сотиб юбордим. Бу мен сотган биринчи машина эди. Умуман олганда, машинамни сотишга мўлжалламагандим – уни тажриба сифатида ясагандим. Мен янги машина ясашни истадим, Эйнсли эса илк машинамни сотиб олишни истади. Менга пул зарур бўлиши мумкин эди ва биз тезда нархини келишиб олдик.
Мен бундай оз сонда автомобиль чиқариш билан кифояланмоқчи эмасдим. Катта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режам бор эди, бироқ бунинг учун айрим нарсалар яратишим зарур эди. Шошилишдан наф йўқ эди. 1896 йилда иккинчи автомобилимни йиғишни бошладим, у биринчисига ўхшамасди, бироз енгилроқ эди. Мен узатма қайишни сақлаб қолдим, ундан кейинроқ воз кечдим. Қайишлар жуда яхши узатувчи, бироқ иссиққа чидамсиз. Шу сабабли мен уни кейинчалик ҳақиқий трансмиссияга ўзгартирдим. Бу автомобилни ясашдан ўзим учун жуда кўп зарур сабоқларни олдим.
Айни пайтда, Америка ва Европада бошқалар ҳам автомобиль йиғиш билан шуғуллана бошлади. 1895 йилда билдимки, Нью-Йоркда, Мэйсида Бенцнинг немис автомобили намойиш этилибди. Мен уни кўриш учун бордим, бироқ унда алоҳида эътиборга лойиқ бирор нарса кўрмадим. Бенцнинг автомобили ҳам узатма қайишда юрар ва менинг автомобилимдан оғирроқ эди. Мен автомобиль вазнига катта эътибор қаратардим – бу афзалликка, маълум бўлишича, хорижий ишлаб чиқарувчилар етарлича баҳо бермайди. Устахонамда