Менинг ҳаётим. Генри Форд

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 11

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Менинг ҳаётим - Генри Форд

Скачать книгу

уриниб кўрдим ва бир неча йилдан сўнг битта, бемалол ҳаракатланадиган намуна ясадим. Шундай қилиб, ўн икки ёшимда автомобилни учратган ўша кундан то бугунгача йўлда юрадиган машиналар яратишга иштиёқманд бўлиб қолди.

      Шаҳарга борсам, чўнтагим ҳамиша турли темиртерсакларга: бурама михлар ва эҳтиёт қисмларга тўла бўларди. Кўпинча бузуқ соатларни тузатишга ҳаракат қилардим. Ўн уч ёшимда илк бор соатни тўғри юргиза олдим. Ўн беш ёшимда ҳар қандай соатни тузата оладиган бўлдим, ҳолбуки, асбоб-ускуналарим жуда ибтидоий эди. Буюмларни шунчаки тузатишга уриниб, кўп нарса ўрганиш мумкин. Нарсалар қандай ясалишини китоблардан ўрганиб бўлмайди – ҳақиқий механик эса деярли ҳамма нарсанинг қандай ясалишини билмоғи даркор. Ёзувчи учун китоб қанчалик аҳамиятли бўлса, механик учун турли қурилмалар шу қадар муҳимдир. Механик улардан ғоя олади, агар елкасида боши бўлса, ғояларни қўллаш йўлларини топади.

      Фермерликка ҳеч қизиқмаганман. Мен машиналар билан машғул бўлишни истардим. Отам бу қизиқишимни маъқулламасди. У менинг ўзи каби фермер бўлишимни хоҳларди. Ўн етти ёшимда мактабни тугатиб, Драйдокнинг механиклик устахонасига шогирд бўлиб ишга кирганимда, қарийб мендан қўлларини ювиб, қўлтиққа уришаёзди. Ўрганишни осон уддаладим – механикка етарли барча билимларни уч йиллик шогирдлик даври тугамасидан олиб бўлдим. Жуда нозик механизмларга, айниқса, соатларга қизиқишим туфайли тунлари бир заргарнинг устахонасида ҳам ишлаб юрдим. Ўша ёшлик йилларимда уч юзтача соатим бор эди. Ўттиз цент сарфлаб, туппатузук соат йиға оламан деб ўйладим ва шу иш билан шуғулланмоқчи бўлдим. Кейин фикримдан қайтдим, чунки соат ҳаммага бирдек зарур буюм эмас, шунинг учун уни ҳамма ҳам сотиб олавермайди деб ўйладим. Бу ажиб хулосага қандай келганимни ҳозир эслай олмайман. Мен заргар ва соатсознинг оддий юмушларига тоқат қилолмасдим, фақат ўта қийин, мураккаб ишларгина ўзига тортарди, бир пайтда жуда кўп маҳсулот ишлаб чиқаришни истардим. Тахминан, ўша пайтларда Америка темирйўл транспортига стандарт вақт жорий этилганди. Унгача қуёшга қараб мўлжал олишар, кўпинча темирйўл вақти маҳаллий вақтлардан фарқ қиларди, ҳозир ҳам ёзги вақтга ўтилса, фарқ бўлади. Бунинг устида кўп бош қотириб, иккала вақтни ҳам кўрсатадиган соат ясадим. Бу соатнинг иккита циферблати бор эди ва у кўпчиликка қизиқ эди.

      1879 йилда, Николс‐Шепард автомобилини учратганимдан кейин тўрт йил ўтгач, шу машинани ҳайдаш имкониятига эга бўлдим. Бу вақтда шогирдлик даврим тугаб, “Westinghouse”6 компанияси маҳаллий вакили билан бирга ишлай бошлагандим. Бу ерда локомобилларни йиғувчи ва таъмирловчи мутахассис эдим. Уларнинг машинаси ҳам шепардларникига ўхшарди, фақат уларда мотор олдинда, қозон орқада жойлашган эди, ҳаракат мотордан орқа ғилдиракларга қайиш орқали узатиларди. Бу машиналардан кўзланган мақсад тезлик бўлмаса ҳам, соатига ўн икки милгача тезликни ошира оларди. Гоҳида улардан оғир юкларни ташишда трактор сифатида фойдаланишар, агар машина соҳиби янчкичлар

Скачать книгу


<p>6</p>

1870 йилда темирйўл вагонлари учун автоматик ҳаво тормози ихтирочиси Жорж Вестинҳауз асос солган Вестинҳауз ҳаво тормозлари акциядорлар жамияти назарда тутилмоқда.