Менинг ҳаётим. Генри Форд

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 7

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Менинг ҳаётим - Генри Форд

Скачать книгу

турмуш шароити унинг жамиятга кўрсатган хизматларига мутаносиб бўлиши лозим. Ҳозир шу мавзуда бир неча сўз айтишнинг айни мавриди, чунки биз хизмат қилиш номуҳим деб ҳисобланилган даврни бошдан кечирдик. Биз шундай йўлдамизки, бунда инсоннинг на меҳнати ва на хизмати эътиборга олинади. Буюртма олиш осон бўлиб қолди. Авваллари мижоз сотувчининг маҳсулотини олиб, унга марҳамат кўрсатар эди, энди муносабатлар ўзгарди ва сотувчи мижозга маҳсулот сотиб, унга марҳамат кўрсатадиган бўлди. Бизнес оламида бу офатдир. Ҳар қандай монополия ва ҳар қандай фойдахўрлик – офат. Агар корхона учун изланувчанликка зарурият бўлмаса, шубҳасиз бу зарар келтиради. Бизнеснинг ўз ризқини ўзи топадиган жўжа каби бўлиши унинг соғломлигини билдиради. Афсуски, ишбилармонлик оламида ҳаммасига осон эришилмоқда. Қиймат ва нарх ўртасидаги ҳаққоний мутаносибликка дарз кетди. Мижоз манфаатини қониқтириш ҳақида ўйлаш зарурияти йўқолди. Муайян доираларда оммани менсимаслик кайфияти шаклланди. Бу бизнес учун ўтакетган зарарли. Айримлар бу ҳолатни “фаровонлик” сифатида кўрди. Бироқ бу асло фаровонлик эмас. Бу пул кетидан қувишдир. Пул кетидан қувиш эса бизнес эмас.

      Тадбиркор асл мақсадни унутиб, ўзини пулга кўмиши ва кейин янада кўпроқ пул топиш ортидан қувиб, одамларга улар истаган нарсани сотишни унутиб қўйиши жуда осон. Фақат бойлик орттириш учун бизнес билан шуғулланиш – ўта қалтис ҳаракат. Бу қимор ўйинидаги омадга ўхшайди, у камдан-кам узоққа чўзилади, бир неча йилга ҳам бормайди. Бизнеснинг вазифаси – бойиб кетиш ёки олибсотарлик эмас, истеъмол учун маҳсулот яратишдир. Бундай ишлаб чиқаришнинг шарти – тайёрланган маҳсулотлар сифатли ва арзон бўлиб, нафақат ишлаб чиқарувчига, балки одамларга ҳам фойдали бўлиши лозим. Агар пул масаласига нотўғри ёндашилса, ишлаб чиқариш ҳам ишлаб чиқарувчининг манфаатига йўналтирилади.

      Ишлаб чиқарувчининг фаровонлиги унинг одамларга келтирадиган фойдаси билан боғлиқ. Тўғри, ўзини ўйлаб ҳам у бироз муддат ишларини яхши юритиши мумкин. Аммо бу узоққа бормайди. Одамлар бундан воқиф бўлса, ишлаб чиқарувчи инқирозга учрайди. Кескин юксалиш даврида ишлаб чиқарувчилар асосан ўз фойдаларини кўзлади. Одамлар буни англаган заҳоти уларнинг иши пароканда бўлди. Улар буни “тушкунлик даври”га тушиш билан изоҳлашга уринди. Аслида бундай эмасди. Улар мантиқсизликни мантиққа қарши қўймоқчи бўлди, аммо бундан ижобий самара чиқмасди. Пулга нисбатан очкўзлик – уни қўлдан чиқаришнинг энг осон йўли. Агар кимдир хизмат қилиш учун хизмат қилса, ўзи тўғри деб билган ишдан қониқиш олиш учун ишласа, пулнинг ўзи уни топиб келади.

      Пул қилинган хизматнинг табиий меваси. Пулга эга бўлиш мутлақо зарур. Айни пайтда пулнинг мақсади – роҳат бериш эмас, хизмат қилиш учун имкониятни янада кенгайтириш эканини унутмаслигимиз керак. Мен учун қуруқ роҳатга бурканган ҳаётдан кўра ёқимсизроқ нарса йўқ. Ҳеч биримиз қуруқ енгилликка ҳақли эмасмиз. Тамаддунда ялқовлар учун ўрин йўқ. Истиқболда пулни йўқ қилиш лойиҳалари масалани баттар

Скачать книгу