Менинг ҳаётим. Генри Форд

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 8

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Менинг ҳаётим - Генри Форд

Скачать книгу

бу худди аравакаш қалпоғидаги тақинчоққа ўхшайди. Тақинчоқ, дарвоқе, аравакашни таниб олишга асқатиши мумкин, ортиқча вазн эса ортиқча куч сарфлаш, холос. Оғирлик – бу куч, деган уйдирма қаердан келган, билмайман. Қозиқни қоқиш учун оғирлик кераклиги яхши, аммо натижа бермайдиган оғир вазндан нима наф? Транспорт воситалари вазнини оғирлаштириш нега керак? Машинага қўшилаётган оғирликни унга ортилувчи юкка ўтказган дуруст эмасми? Семиз одамлар озғинлар каби тез югура олмайди, биз эса автомашиналаримизни жуда оғир қилиб юборганмиз, гўёки ўлик вазн тезликни оширадигандай! Қашшоқлик кўп жиҳатдан бефойда юкни ташиб юришдан юзага келади. Бир кун келиб оғирликни яна камайтириш йўлларини кашф қиламиз. Масалан, ёғочни олайлик. Айрим мақсадлар учун ёғоч энг яхши материал, аммо у жуда исрофли. Форд машиналаридаги ёғоч қисмларда 30 фунт3 сув бор. Шубҳасиз, буни яхшилаш мумкин. Биз ортиқча вазнсиз, қуввати ва қайишқоқлиги бир хил бўлган воситалар топишимиз керак. Бошқа минглаб жараёнларда ҳам шундай қилиниши лозим.

      Фермер ўз кундалик меҳнатини ўта оғирлаштириб юборган. Ишончим комил, оддий фермер ўзининг беш фоизгина қувватини фойдали ишга сарфлайди. Агар завод ҳам одатдаги ферма каби жиҳозланса, уни ишчилар билан тўлдириб юбориш керак бўларди. Европадаги энг нобоп фабрика ҳам ўртача фермер хўжалигичалик нобоп эмас. Фермада механик қувват ва электр қуввати деярли қўлланилмайди. Ҳамма нарса қўлда бажарилишидан таш қари, ишни мантиқли ташкиллашга эътибор қаратилмаган. Иш куни мобайнида, эҳтимол, фермер лиқилдоқ нарвондан камида йигирма марта тепага чиқиб, пастга тушади, аммо уни тузатиб қўймайди. У йиллаб челак ва бидонда сув ташиб, жонини қийнайди, аммо бир неча метрлик қувур ётқизиб, сув келтирмайди. Агар қўшимча иш чиқиб қолса, унинг миясига келадиган биринчи фикр – қўшимча ишчи ёллаш керак! Иш жараёнини яхшилашга пул сарфлашни ортиқча исроф деб билади. Шунинг учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари нархи энг кам баҳолаганда ҳам ўта қимматга тушади ва энг яхши шарт-шароитлардаги фермернинг даромади ҳам оз бўлади. Вақтни ва куч-қувватни совуриш нархларнинг баландлиги ва маош камлигининг асосий сабабидир.

      Дирборндаги шахсий фермамда ҳамма ишларни машина бажаради. Кўп жиҳатдан кучнинг беҳуда сарфланишига тўсиқ қўйган бўлсак-да, ҳали ҳақиқий иқтисодий хўжаликка айланишдан йироқмиз. Ҳалигача яна нималар қилиш кераклигини аниқлаш учун бу масалани 5-10 йил мобайнида изчил ўрганиш имконига эга бўлмадик. Қилинганидан кўра қилишимиз керак бўлган ишларимиз кўпроқ. Шунга қарамасдан, ҳар қандай бозор шароитида ҳамиша яхши даромад олдик. Биз фермамизда фермер эмасмиз, саноатчимиз. Деҳқон ўзини саноатчи деб қарашга ўргангани заҳоти ишчи ва ашёларга нисбатан исрофгарлигини тўхтатади, шунда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархи тушади ва ҳаммага етарли озиқ-овқат пайдо бўлади, шу қатори даромад ошади ҳамда фермерлик таҳликали эмас, фойдали касбга айланади.

      Қишлоқ хўжалигида даромад озлигининг сабаби касбнинг

Скачать книгу


<p>3</p>

1 фунт 453.6 граммга тенгдир.