Менинг ҳаётим. Генри Форд

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Менинг ҳаётим - Генри Форд страница 9

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Менинг ҳаётим - Генри Форд

Скачать книгу

автомобиллари, янги моделлар эмас. Мен бирорта яхши ғояни назардан қочирмайман, аммо уни яхши дейишга шошмайман ҳам. Агар ғоя ростдан арзирли бўлса ёки янги имкониятлар яратса, уни ҳар жиҳатдан синаб кўриш тарафдориман. Бироқ ғояни синаб кўриш автомобилга ўзгартириш киритиш билан айнан бир нарса эмас. Ишлаб чиқарувчиларнинг аксарияти маҳсулотини ўзгартиришга шошилса, биз, тамоман фарқли равишда, ишлаб чиқариш усулларини ўзгартирамиз.

      Биз қилган энг катта ўзгаришлар ишлаб чиқариш усулларига тегишлидир, бу борада тўхташ йўқ. Назаримда, биз биринчи автомашинани ишлаб чиққанимиздан бери ўзгармаган бирор нарса қолмади ҳисоб. Шунинг учун бизнинг ишлаб чиқаришимиз ҳамманикидан арзонроқ. Биз ўз автомашиналаримизда нимани ўзгартирган бўлсак, бари қулайлик яратиш ёки қувватни ошириш учун эди. Машинада ишлатилган бирор материални ўзгартирсак, бу ҳам пухта ўрганишлар маҳсулидир. Бундан ташқари, биз у ёки бу материалнинг етмай қолгани сабабли ишлаб чиқариш тўхтаб қолишини ёки нархнинг ошишини истамаймиз, шунинг учун барча эҳтиёт қисмлар учун муқобил хомашёларни ўйлаб қўйганмиз. Масалан, пўлатнинг турлари ичида биз энг кўп ванадийли пўлатдан фойдаланамиз – у анча мустаҳкам, вазни ҳам нисбатан енгил. Аммо ишлаб чиқаришни фақат бир хомашёга боғлаб қўйиш яхши тадбиркорга хос эмас. Шунинг учун биз унинг ўрнини босадиган муқобилини топиб қўйдик. Ишлатадиганимиз барча пўлатлар ўзига хос, бироқ улар нинг ҳар бирига камида битта, гоҳида бир нечта муқобил вариант бор ва улар ҳам синовдан ўтган. Биз ишлаб чиқаришда фойдаланадиган барча хомашё ва эҳтиёт қисмлар ҳақида шу гапни айтишимиз мумкин. Бошида биз ўзимиз фақат айрим қисмларни ишлаб чиқариб, машина моторини умуман тайёрламасдик. Бугун моторини ҳам, кўплаб қисмларини ҳам ўзимиз ишлаб чиқарамиз, чунки бу арзонга тушади. Бундай қилишимизнинг яна бир сабаби тақдиримиз бозордаги фавқулодда ўзгаришларга ёки эҳтиёт қисм етказиб берувчиларга боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак. Бир мисол, уруш пайтида ойнанинг нархи кўкка учди. Биз мамлакатдаги ойнага энг катта талабгорлардан бири эдик. Бугун биз ўзимизнинг ойна ишлаб чиқарувчи фабрикамизни қуришга киришдик. Агар бор кучимизни маҳсулот қисмларини ўзгартиришга йўналтирганимизда, узоққа бора олмасдик. Биз маҳсулотни ўзгартирмасдан уни ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга эришдик.

      Искананинг энг муҳим жойи – тиғидир. Бизнинг компания ҳам шундай тамойилга асосланади. Искана қанчалик сифатли экани, қай даражада мустаҳкам пўлатдан тайёрлангани, қандай ясалгани аҳамиятсиз – тиғи бўлмаса тамом, у искана эмас, бир парча темирдир. Бу дегани, маҳсулотнинг нима иш бажаришга мўлжаллангани эмас, нима бажариши ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Тиғи ўткир исканага енгилгина уриш етарли бўлган бир пайтда, ўтмас исканага катта куч сарфлаш на даркор? Исканадан муддао кесиш, асло унга уриш эмас, зарбалар кесиб олиш шартларидан бири холос. Модомики, ишлашни истарканмиз, нима учун бор эътиборимизни ишга қаратиб, тезда қилмаслигимиз керак? Cавдонинг

Скачать книгу