Ибтидо. Дэн Браун

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибтидо - Дэн Браун страница 42

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибтидо - Дэн Браун

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      I, II, III, IV, V…

      – Биз римча эмас, балки арабча рақамлардан фойдаланамиз, – Кирш сўзида давом этаркан, экрандаги рим сонлари ғойиб бўлиб, арабча рақамлар пайдо бўлди. 1, 2, 3, 4, 5…

      – Юқоридаги исломий кашфиётлар барчага бирдек таниш эканига шубҳам йўқ. Яна биз ҳанузгача арабча номларни кенг қўллашимизни ҳам таъкидлаш жоиз.

      Экран юзини тенгламалар қуршовидаги АЛГEБРА жумласи кесиб ўтди. Сўнг АЛГОРИТМ сўзи кўплаб формулаларни эргаштириб пайдо бўлди. Кейин Ер горизонтларини ифодаловчи диаграмма билан АЗИМУТ атамаси кўринди. Худди шу тарзда НОДИР, ЗEНИТ, АЛКИМЁ, КИМЁ, КОД, ЭЛИКСИР, АЛКОГОЛЬ, НОЛЬ, ИШҚОР сингари атамалар намоён бўла бошлади.

      Бош узра оқиб ўтаётган арабча жумлалар Лэнгдонга жуда яхши таниш эди. Бахтга қарши, ТВ ва нашрлардаги янгиликлар туфайли кўплаб америкаликлар Бағдодни оддийгина, чанг босган, қолоқ, уруш қирон солган шаҳар сифатида тасаввур қилиб, бир вақтлар у инсоният илм‐фан ва маданияти маркази бўлганидан бехабарлигича ўтади.

      – Ўн биринчи аср охиригача, – давом этди Эдмонд, – ер юзидаги энг буюк илмий тадқиқотлар ҳамда кашфиётлар Бағдодда қилинаётганди. Кейин бир кечада ҳаммаси бирдан ўзгарди. Ҳамид ал‐Ғаззолий исмли ажойиб олим – ҳозир уни тарихдаги энг донгдор мусулмон деб ҳисоблашади – Афлотун ва Арастунинг мантиқ илмини муҳокама қилиб, математикани “Иблис фалсафаси” дея эълон қилувчи бир қанча илмий матн ёзади. Шу билан, одамларда илм‐фанга шубҳа уйғонади, диний билимларни эгаллаш мажбурий қилинади, охир‐оқибат мусулмонларнинг илм‐фандаги ривожланиши жарликка юз тутади.

      Экрандаги илмий атамалар емирилиб, Исломий муқаддас ёзувлар ҳосил бўлди.

      – Илмий тадқиқотлар ўрнини диний битикларни ўрганиш эгаллади. Ўшандан бери ислом илм‐фани оёққа туришга ҳаракат қилмоқда, – Эдмонд тин олди. – Умуман олганда, насроний илм дунёси ҳам бу масалада мақтана олмайди.

      Шифтда донгдор астрономлар – Николай Коперник, Галилео Галилей ва Жордано Бруно тасвири намоён бўлди.

      – Черковнинг тарих гувоҳ бўлган кўплаб бетакрор ақл эгалари устидан юритган чеклов, қамоқ ва қатл сиёсати инсониятни ривожланишдан салкам бир асрга ортда қолдирди. Яхшиямки, бугун илм‐фаннинг фойдасини яхшироқ англаганимиз туфайли черков ўз ҳужумларини сезиларли камайтирди… – Кирш уҳ тортди. – Ёки ундай эмасми?

      Осмонда кўк глобус ичидаги хочга ўралиб турган илон тасвири туширилган логотип пайдо бўлди. Унинг остида қуйидаги жумлалар бор эди:

      Илм‐фан ва ҳаёт бўйича Мадрид Декларацияси

      – Яқинда, айни шу ерда, Испанияда, Католик тиббиёт ассоциациялари дунё федерацияси ген инженериясига қарши уруш эълон қилди. Уларнинг даъво қилишича, фаннинг қалби йўқ, шу сабабли у черков томонидан тақиқланиши даркор эмиш.

      Глобус логотипи думалоқ – зарраларни тезлаштиргич чизмаси ҳосил бўлди.

      – Мана бу Техас суперўтказувчан суперколлайдерининг сурати. У олам яратилишининг илк лаҳзаларини ҳам тадқиқ этишга қодир жаҳондаги

Скачать книгу