Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 20
Вазирлигимиз таркибидаги Саноат департаменти фаолиятига нуқта қўйганимизни эслаш мен учун ҳозиргача жуда оғир. Бу департаментда ёши улуғ инсонлар, академиклар ишларди. Уларни ишдан бўшатиш бироз ноқулай эди. Лекин асл бозор иқтисодиёти шароитида мазкур департаментнинг нима билан шуғулланиши жуда тушунарсиз эди.
Бегиашвили қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари этиб тайинланганидан сўнг бу ташкилот ҳам сезиларли ўзгаришларга учради. Охир-оқибат, бир неча босқичда давом этган қисқартиришлардан сўнг вазирлик ходимлари сони етти бараварга қисқарди. Бегиашвили шундай эслайди:
Вазирликдаги 4374 та ходим ўрнига 600 та сини қолдирганимиз учун мамлакатдаги ярим аҳолининг мени кўргани кўзи йўқ эди. Ҳаттоки ақл бовар қилмас воқеалар ҳам учраб турарди: масалан, вазирлик ҳисобида қўйлар ҳам рўйхатда турарди. Шу билан биргаликда, рақамларга қаралса, уларнинг сони йилдан-йилга камайиб борганини кўриш мумкин. Майли, ҳамма нарса бўлиши мумкин-ку, деб ўйладим. Сўнгра қўйларга жавобгар бўлган кишилардан “Уларнинг жунини нима қиласизлар?” дея сўрадим. Улар ҳеч нарса дея олмадилар, менга ола-кула бўлиб кетган нигоҳларини тикдилар, холос. Бу қўйлар кўпаймагани, аксинча, ўлиб кетаётгани у ёқда турсин, улар ҳатто юнгсиз эдилар!
Ҳозирги пайтда Тбилиси мэрияси ходимлари сони ислоҳотдан олдинги вақтдагидек 2 500 эмас, балки 800 нафарни ташкил этади. 2004–2005 йиллар давомида Молия вазирлиги ходимлари сонини 5 342 тадан 3 673 нафаргача қисқартирди. Атроф-муҳит ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш вазирлигида ходимлар сони 5 000 кишидан 1 700 тагача, Ўрмон департаментининг ўзидаёқ 1694 тадан 673 нафаргача қисқарди.
Моҳиятан олганда, кадрларни тозалаш анча холис ҳодиса ҳисобланади, асосийси, бу тозаловни амалга ошириш мезонини тўғри танлашдир. Масалан, кекса профессорларга академик стипендиялар тариқасида тўланадиган қўшимча тўловлар билан бўлган вазиятни олиб қараса, бу орқали ислоҳотчилар таркибни янгилаш сиёсатини муваффақиятли давом эттиришни хоҳлагандилар. Лекин кейинчалик маълум бўлишича, масалани бу тарзда қўйишларининг ўзи хато бўлган. Натижада исталган мақсадга тўлиқ эри шишнинг иложи бўлмади. Вато Лежава қуйидагича эслайди:
Кекса профессорларни нафақага чиқаришни хоҳлагандик. Каха Бендукидзе, таълим вазири (Александр (Каха) Ломая) ва мен биргаликда буни қандай қилиб жамиятга мақбул тарзда амалга ошириш ҳақида ўйлардик. Товон пули тариқасида профессорларнинг пенсияларини кўтармоқчи ҳам бўлдик. Лекин бу таклиф менга маъқул келмади, чунки у давлат пенсия пулларининг емирилишига олиб келарди. Натижада кимлардир учун ўзимиз ўз қўлимиз билан имтиёз ташкил этган бўлиб чиқардик – бу имтиёзлар аввал академикларга, сўнгра прокурорларга, кейин эса ҳарбийларга қўлланилгач, охир-оқибат яна ҳозир қабул қилган қароримизга қайтган бўлардик. Шунда буни “академик стипендия” деб аташни таклиф қилдим. Агарда професссорлар иш ўринларидан воз кечсалар, келгуси уч йил давомида бу стипендияни олишлари