Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова

Скачать книгу

йилгача парламентга раислик қилган Зураб Жвания, 2001 йилдан кейин мазкур лавозимни эгаллаган Нино Буржанадзе ва парламентнинг юридик қўмита раиси Михаил Саакашвили (1996 йилдан) биргаликда инқилобий ҳаракатни бошқарган учлик иттифоқини ташкил этдилар. Иқтисодий сиёсат ва ислоҳотлар бўйича қўмитаси раиси Вано Мерабишвили (2000 йилдан), молия вазири Зураб Ногаидели (2001–2002 йилларда) кейинчалик ислоҳотларни амалга оширишда асосий шахсларга айландилар.

      “Ўзининг советларга хос ўтмиши ва тажрибасига кўра, Шеварднадзе бир нарсани яхши англаб етди: у ўзидан кейин ҳокимиятга мамлакат билан биргаликда баробар ривожланишга тайёр инсонлар келиши учун ҳам кетиши керак. Ва у шундай қила олди”, – дейди қатъият билан 2002–2006 йилларда БМТда Грузия элчиси лавозимида ишлаган Реваз Адамия.

      “Биз” – Грузия сиёсий саҳнасидаги бутунлай янги ўйинчилар.

      Сакаашвили Президент эканлиги ҳақидаги биргина факт билан совет номенклатураси тоифасига тегишли бўлмаган инсонларни ҳокимиятга жалб эта олди. Ғарбда касбий таълим олган бу ёшлар янги турдаги бошқарув элитасининг шаклланишига йўналиш бердилар.

      Атиргуллар инқилоби туфайли бутун дунё бўйлаб сочилиб кетган амбицияли грузинлар ўз билимлари ва тажрибаларига мамлакатда талаб борлигига аввал ишондилар, сўнгра эса қаноат ҳосил қилдилар.

      Кўплар Грузияга бошқа мамлакатлардан таклиф этилди.

      Екатерина Шарашидзе АҚШда ўн беш йил яшаб, Ҳарвард университети ва Массачусетс технологиялар университети бизнес-мактабида таҳсил олганидан сўнг Грузияга қайтганди. Аввалига у Грузия Президентининг иқтисодий ривожланиш ва тўғридантўғри хорижий сармоялар бўйича махсус маслаҳат чиси, сўнгра – 2006 йил ноябридан 2009 йил декабригача – Президент маъмурияти раҳбари (2008 йил, февраль–декабрь ойларида у иқтисодий ривожланиш вазири бўлиб ҳам фаолият кўрсатган) лавозимларида ишлади.

      Давид Чантладзе 1999 йилда яшаш учун Лондонга кўчиб кетганди, у ерда Лондон иқтисодиёт мактаби магистратурасини тамомлаганидан сўнг молия тизимида ишлаган. Инқилобдан кейиноқ Грузияга қайтди: “Дўстларим мендан қайтишимни сўрагандилар, улардан бири адлия вазири эди. Ўша вақтда хориж университетларини тамомлаган, ғайрат-шижоатли ва бутунлай янги мамлакат қуриш истагидаги барчани чорлагандилар”. Аввалига у солиқ кодексини ислоҳ қилиш бўйича комиссия аъзоси, сўнгра давлат амалдори сифатида ўзгаришларда иштирок этди. 2005 йил мартда атроф-муҳит ва табиий ресурсларни ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари, 2007 йилда эса шу соҳа вазири этиб тайинланди.

      Бу каби ватанга қайтганлар кўп бўлди. Натижада янги бошқарув тизимининг аксарияти илгари ҳеч қачон ҳокимиятга интилмаган инсонлардан ташкил топди.

      Масалан, давлат хизматида мансаб пиллапояларидан жуда тез кўтарилган Грузия даромадлар хизмати бошлиғи Георгий Цхакая шундай эслайди: “Агар менга Шеварднадзе даврида давлат лавозимларидан бирини эгаллашимни айтсалар, бу гапни айтган кимсага тарсаки туширган бўлардим, чунки

Скачать книгу