Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 11

Жанр:
Серия:
Издательство:
Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова

Скачать книгу

rel="nofollow" href="#n23" type="note">23 бордик ва улардан биз таклиф қилмоқчи бўлган лавозимдаги шахсларнинг маошларини шунчаки истисно тариқасида (илгари улар ҳеч қачон бундай қилмагандилар) молиялаштиришларини сўрадик. Улар ўз навбатида хусусий донорларга мурожаат қилдилар, мазкур донорлар орасида Жорж Сорос ҳам бор эди; лекин у мазкур жараёнда жуда арзимаган ўрин тутди ва эҳтимол, унинг фонди томонидан ажратилган пул умумий йиғилган маблағнинг 1 фоизини ташкил этганди, холос. Лекин шу мурожаат туфайли Грузия ҳукуматига маош Сорос томонидан тўланади, деган уйдирма келиб чиққан. Ўн беш-йигирматача йирикроқ донорлар ҳам бор эди. Пулнинг маълум бир қисмини улар бердилар, асосий қисми эса UNDP томонидан олти ой давомида тўланди. Агар биринчи йил давомида солиқ тушумларини 40 фоизга кўпайтира олсак, яхши бўлади, деб ўйлагандик, аслида эса 60 фоизга ошира олдик. Бу эса янги полициячиларни ёллашимизга ҳам, вазирларга маош тўлашимизга ҳам имкон яратди.

      – Солиқларни бунчалик тез йиғишга қандай эришилди?

      – Коррупцияга берилган амалдорларни қамоққа олдик, натижада қолганлар меъёрида ишлай бошладилар. Кунлик назорат пайдо бўлди. Яъни оддий гина қилиб айтганда – тартиб ўрнатила бошлади. Муаммо нимада? Хуфиёна иқтисодиёт мавжуд эди, барча пул кимнингдир чўнтагига тушарди. Эндиликда чўнтакка солиш мумкин бўлмай қолди, улар ғазнага келиб туша бошлади.

      Бир томондан олиб қаралганда, агар керакли инсонларни жой-жойига аниқ қўйиш орқали ҳамма ечимга эришилса, мазкур китобни ёзишдан наф ҳам йўқдек эди.

      – Керакли пайтда керакли инсонлар пайдо бўлгани туфайли Грузияга омад кулиб боқди. Ёки бундай эмасми?

      – Албатта, бизда яхши кадрлар бор эди. Лекин уларнинг сони етарли эмасди. Бир неча сиёсий партиялар коалицияси сифатида парламентга киргандик. Ҳар доим одамларни йиғиш билан банд бўлдик. Улар орасида вақтинча келиб-кетадиганлари ҳам учраб турарди. Лекин умуман олганда, ўша жамоа ўзаги сақланиб қолганди.

      Мана, масалан, Шеварднадзе атайлаб ҳар хил одамларни йиққанди, чунки инсонларни қандайдир ғоялар эмас, ҳокимиятга интиқлик ва коррупцияда иштирок этиш бириктириши керак, деб ўйларди. Ташқаридан чиройли кўриниши учун ислоҳотчиларнинг кичик гуруҳи ҳам бор эди. Бизнинг вазиятимизда эса жиддий сиёсий куч саҳнага чиққанди. Аслида ҳатто шу куч ҳам тўлиқ парламентни шакллантириш учун етарли эмас, ҳукуматни шакллантириш ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлаверади.

      Мисол учун ташқи ишлар вазири лавозимига келиб чиқиши грузин муҳожирлари оиласига бориб тақаладиган Тбилисидаги француз элчиси (Саломе Зурабишвили)ни тайинладик. Ва барчаси ўз-ўзидан изга тушиб кетади, деб ўйлагандик. Аслида эса, юмшоқ қилиб айтганда, бу аёлнинг қарашлари бизга анча тушунарсиз бўлиб чиқди. Қандайдир вақт давомида балки, у барча нарсани яхши билар, эҳтимол, биз тушунмаётгандирмиз, деган хаёлда бўлдик. Норозилик аста-секинлик билан йиғилиб борди. Шунда парламент биринчи бўлиб ундан истеъфога

Скачать книгу