Грузия муваффақиятга қандай эришди. Лариса Буракова
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Грузия муваффақиятга қандай эришди - Лариса Буракова страница 9
– Деярли ўзгармади. Адлия вазири бўлган вақтимда ёзган китобимда 19 ўша пайтдаги қарашларим баён этилган бўлиб, ундаги ҳар бир фикримни ҳозир ҳам тасдиқлай оламан. Кўп инсонлар худди аввалгидек қолганлар. Баъзилар мухолифатга ўтиб кетди, баъзилари таназзулга юз тутганларини очиқ айтаман. Лекин умуман олганда, жамоа жуда қизиқарли эди. Ўйлашимча, жамоадаги кўплаб инсонлар идеализм ва мақсадга интилувчанликни сақлаб қолганлар. Чунки мақсадга интилиш бўлмаса, идеализм ҳам бўлмайди. Бир сўз билан айтганда, идеализм бир восита сифатида керак. Мақсад сари ҳамон интиляпмизми, демак, ҳозир ҳам ғайратимиз сўнмаган. Ўйлашимча, кўпчилигимизнинг сочларимиз тўкилиб улгурган, айримларимизнинг сочларимизга оқ оралаган бўлса ҳам, ёшлик руҳини сақлаб қола олганмиз.
– Наҳотки Нино Буржанадзега нисбатан муносабатингиз ҳам ўзгармаган бўлса?
– Йўқ. Юридик қўмитада ишлаётганимда бу аёлни Жвания олиб келганди, чунки жамоада эски номенклатурадан чиққанлардан ҳам бирор киши бўлиши керак, деб ўйлаганди. Бу иш шундай инсон ҳам радикал ислоҳотчиларга қўшилиб кетганини Шеварднадзе кўриши учун қилинганди. Атиргуллар инқилобидан кейин ҳам Нино Буржанадзе янги ҳукуматнинг қонунийлигини таъминлаш вазифасини бажарди, шунинг учун у бизга жуда керак эди. Лекин Буржанадзе парламентда муҳим қарорларни деярли қабул қилмади. Ўз қарашларига ҳамоҳанг бўлган бирорта гуруҳ ташкил эта олмади, чунки унда аниқ қарашларнинг ўзи йўқ эди. Ғоя йўқ, сиёсий дастури ҳам мавжуд эмас, лекин атрофига маслакдош кераклиги аниқ бўлгач, у ҳеч кимга таниш бўлмаган қариндошлари ва оиласининг яқин дўстларидан иборат узун рўйхатни тақдим этди. Биз эса бундай бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида айтдик. У хафа бўлиб, эшикни қаттиқ ёпиб кетди. Бор гап шу.
– Яхши, балки Буржанадзе ҳеч қачон жамоангизнинг ҳақиқий аъзоси бўлмагандир, лекин Ираклий Окруашвили жамоангизда эди-ку, шундайми?
– Окруашвили ростдан ҳам биз билан эди. Лекин кейинчалик коррупция белгилари яққол намоён бўла бошлади. Кутилмаганда у барча одамларимиздан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги дўстларимиздан ҳам қўрқа бошлади. Айтиш мумкинки, қўрқув ҳисси ундан шубҳаланишлари дан аввал бошланганди: кўринишидан, у ўғирликни бошлаган заҳотиёқ қўрқишни ҳам бошлаганди, шунинг учун ўзини ғалати тутаётганди. Мендан сўрамасдан тергов бошлаганларида ва гумонлар Окруашвилига бориб тақалганида, у мудофаа вазири лавозимидан озод қилишларини сўради. Коррупция ишининг барча тафсилотлари менга маълум эмасди, шунинг учун Окруашвилига иқтисодиёт вазири лавозимини таклиф этдим. Лекин у икки кунда бу жойдан ҳам қочиб кетди. Умуман олганда, нима сабабдан у қамоққа олинди? Биз тузган ҳукумат аъзоларидан бири, алоқа қўмитасининг собиқ раҳбари 20 бир неча миллион доллар пулни ўмарганди. Тбилиси–Нью-Йорк самолётида ўтирган пайтимда у хориждаги ҳисоб рақамларига пул ўтказишни
19
Саакашвили М. “Грузия учун ҳал қилувчи кураш”. 2001.
20
Дмитрий Китошвили 2007 йилда Саакашвилининг пресс-спикери ва парламент бўйича котиби лавозимларида ишлаган, 2006 йилда эса Коммуникациялар бўйича миллий комиссия раҳбари бўлган.