Ортда қолган йўл. Санобар Нишонова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ортда қолган йўл - Санобар Нишонова страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ортда қолган йўл - Санобар Нишонова

Скачать книгу

катталардай салмоқлаб.

      – Дадангни кўрдим, яқинда келиб қолади, – деди Турғунбой Саодатни юпатган бўлиб. Кейин Шоҳидага юзланди:

      – Сен фронтнинг маъносига тушунармидинг, қайси фронтдалигимни айтганим билан.

      Шоҳидани бу қўрс жавоб ранжитди. Лекин поччасига индамади. “Тушунар-тушунмаслигимни билиб қоларсан ҳали”, деди хаёлан.

      Уй бир зумда қўни-қўшнига тўлди. Ҳамма ундан бирор хушхабар эшитиш орзусида ёнар, узоқ-яқинларини кўрган-кўрмаганлигини сўрардилар. Қандай қилиб ярадор бўлганлигини суриштиришар эди.

      Суҳбат тонггача давом этди. Кўчада подачининг “Ҳайда-о!” деган овози келганда, ишга чиқиш мақсадида ҳамма қўзғалди.

      Йўқловчилар тугаб, уй эгалари ёлғиз қолганда Турғунбой дилидагини айтди.

      – Энди бизга ҳам жавоб беринг, кетайлик.

      – Қаёққа? – деди Холида опа жовдираб.

      – Уйимизга-да қаёққа бўлар эди!

      Холида опа ўйланиб қолди. Кўз олдидан ўша қора кунлар ўтди. Моҳиранинг тақдиридан титраб кетди.

      – Ахир бу ер ҳам ўз уйларинг, яшайверинглар. Бирга турсак яхши эмасми? – деди куёвга юмшоқроқ гапиришга ҳаракат қилиб.

      – Мен қайнонанинг уйида рангимни сарғайтирмайман. Хоҳласангиз шу, хоҳламасангиз қизингиз ўзингизга буюрсин, – деди Турғунбой жаҳл билан.

      Холида опани биров бир шапалоқ ургандай бўлди. Боши гангиб қолди. Ахир қайси она ўз қизининг турмушини бузгиси келади. Қизи аразлаб келганда ҳам “Қўй, уй-жойинг ўзингга насиб қилсин, кўз очиб кўрганинг билан қўша қаригин”, деб насиҳат билан тинчитиб қўйган оналар озми ҳаётда?!

      – Ихтиёрларинг, – деди ниҳоят Холида опа бошини кўтариб, – лекин Моҳи ёлғиз қийналмасмикан? Саодатни ҳам олиб кетинглар, унга йўлдош бўлади.

      Суҳбат давомида чурқ этмай ўтирган Моҳира бошини кўтариб, ғамгин нигоҳини онага тикди. “Мунисгинам, кўнглимдагини қаердан билиб олдингиз-а?” дерди миннатдорчилик билан онага унсиз боқаркан.

      Кечгача кулча-тўшак тайёрланди. Эртасига уларни кузатиб қўйишди. Саодатнинг юзидан ўпиб Моҳирага топшираркан, Холида опанинг юраги “шиғ” этиб кетди. Гўё юрагининг бир парчаси узилгандай бўлди.

      Эрта келган андуҳлар

      Қиш эртаси. Лайлак қор эринмай еру кўкни оққа буркамоқда. Совуқ хонада Саодату, бешикда бўзлаётган гўдакдан бошқа ҳеч ким йўқ. У бир қўли билан бешикни тебратиб, ўзи билганича алла айтар, уйқуга тўймаган кўзлари эса дераза орқали ташқарига, оппоқ қорга бурканган бўғотларга ғамгин тикилган.

      Алла укам алла-ё,

      Меҳрибоним алла-ё,

      Ойисини соғинган

      Қўзичоғим алла-ё.

      Шу пайт гўдак чинқириб йиғлади. Саодат шишага сут қуйиб келиб, сўрғични укасининг оғзига тутди. Лекин у сўрғични олмади. Бошини чайқаб, яна қаттиқроқ йиғлай бошлади. Тебратди, юпанмади. Гўдакни бешикдан ечиб оларкан, Саодатнинг ўзи ҳам қўшилиб йиғлай бошлади. У ҳар қанча уринмасин, укасини юпатолмас, нима қиларини

Скачать книгу